​Аёлдан қолган мерос қандай тақсимланади?

14-12-2022, 16:52 admin Ислом олами 388

​Аёлдан қолган мерос қандай тақсимланади?

Ассалому алайкум! Устоз, дўстимнинг отасининг иккита аёли бўлиб, каттаси (дўстимнинг онаси) вафот этган. Мазкура аёлнинг (асосан ўзи асос солган) чорва фермерлигига тегишли бўлган катта-кичик қора моллари, бир нечта уй-жойлари бор. Оталари фермер хўжалигидаги ишларни назорат қилишга маъсул эдилар. Давлат идоралари ва бошқа ташкилотлар билан ҳам шартномаларни аёли амалга оширарди. Ҳозирги кунда оталари ва иккинчи аёлидан ҳам бир нечта фарзандлар бор, алҳамдулиллаҳ. Саволим шуки, мол-мулк ота ўтганидан кейин тақсимланадими, тақсимланганида бу мол-мулк иккала аёлнинг фарзандлари ўртасида тақсимланадими ёки фақат ўша (катта) аёлнинг фарзандлари ўртасида тақсимланиши керакми?

Жавоб:
Ҳар бир инсон вафот этганидан кейин ортидан меросхўрлари орасида мерос дарров тақсимланиши керак. Сиз айтган ҳолда аввало ўша аёлнинг мероси тақсимланиши лозим. Унинг мероси эри, фарзандлари, агар ҳаёт бўлса, ота-оналари орасида тақсимланади. Бу мероснинг ккинчи аёл ва унинг фарзандларига тегишли жойи йўқ. Агар эр ўтса, ундан қолган мерос худди шу тартибда тақсимланади.

Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ

#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz
t.me/bintusodiq
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар

Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш