Боқий қолувчи солиҳ амал!
Гулчеҳра худди ўзимни синглимдек бўлиб қолган. Унинг дунё қараши, инсонларга муносабати жуда илиқ. Тез-тез суҳбатлашиб қолсак, ундаги аёллик, оналик, лиммо-лим тўла меҳр дарёсида ғарқ бўламан. Ва Буюк Зотнинг шундай гўзаллик яратиб инсоният оламида сир-синоатларга бой қилиб қўйгани учун ҳамдлар айтаман.
Гулчеҳра бошланғич синф ўқитувчиси. У тўрт йил олдин бир синфни қабул қилиб олганди. Синф ўқувчиларининг турли-хилдаги ҳолатларига кўникиб, уларни фарзандларидай тарбия қилди. Ички ҳиссиётлари уни қалбан болажонлар билан бирлаштирди. Ўқувчилари орасида ногиронлиги бор бола ҳам бор эди. Аммо Гулчеҳра учун у бола қалбининг бир бўлаги бўлиб қолди. Мактабга келганда юришни ва ўтиришни эплай олмайдиган бола учун Гулчеҳра уч ой тинимсиз шуғулланди. Уни қўлидан олиб танаффузларда сайр қилдирди. Синф ўқувчилари ҳам устознинг меҳридан илҳомланиб, унга ёрдам бера бошлашди. Бошқа болажонлар ҳам чинакамига унинг ҳимоячисига айланишди. Бошида бола ёввойидек ҳаммадан ҳуркиб, қўрқса. У бугун саводи чиққан ва ўзини бошқа болалардан кам эмаслигини ҳис этиб, ўқишда давом этмоқда. Бошланғич таълим тугаб бешинчи синфга ўтган болакайнинг кўзлари жавдираб устозини қидиради. Узоқдан кўриб қолса келиб маҳкам қучади.
Мен Гулчеҳрадек жонкуяр, касбига садоқатли устозларни ҳурмат қиламан. Чунки, баъзан ота-она чарчаган фарзанддан, у ҳеч қачон безмади. Боланинг озорларига чидаб, ундан нолимади.
Зеро, Аллоҳ таоло марҳамат қилганидек: "Мол-мулк фарзандлар дунё ҳаётимизнинг зийнатидир. Роббингиз наздида эса, боқий қолувчи солиҳ амаллар савоблироқ ва орзу қилишга лойиқроқдир" (Таҳрим, 6).
Шундай экан солиҳ амаллар қилиб, Аллоҳга севимли бўлайлик. Чунки, Аллоҳга севимли бўлмоқ,
барча дунё матоҳларидан кўра юксак шарафдир.
Қизилтепа туман Ҳафқориён маҳалла МФЙ отинойиси Шоназарова Меҳригул.