Аёлларнинг энг яхшиси
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Эй, Аллоҳнинг расули, қандай аёл яхши бўлади?”- дейишди. У зот: “ Қараса кўзни қувнатадиган, буюрса итоат этадиган, ўзи хусусида ҳам, моли хусусида ҳам эри ёқтирмайдиган нарса ила унга хилоф қилмайдиган аёл”,- дедилар.
Ушбу ҳадиси шарифда эр учун энг яхши хотиннинг баъзи сифатлари ҳақида сўз боради.
Яхши аёл эр учун гўзаллик тимсолидир.Унинг ташқи қиёфаси, юриш-туриши, кийиниши, ўзини тутиши ва одоб-аҳлоқи уни янада гўзал қилади ва безайди.
Энг яхши аёл бўлиш умидидаги қизларимиз, аёлларимиз бунга алоҳида эътибор беришлари керак.
Оила мустаҳкамлигида аёлнинг ўрни беқиёс. Ҳар қандай муаммоли вазиятни ўзининг ақл –заковати, оқилалиги билан дарҳол ҳал этади.
Оилада отанинг обрўсини баланд қиладиган, фарзандлар меҳрини орттирадиган она бўлади. Қайси оилада отанинг ўрни юқори турса, ўша оила фарзандлари тарбияси ҳавас қиларли даражада бўлади. Қайси оилада ота беҳурмат бўлдики, у оилада фарзандлар тарбияси нуқсонли бўлади.
Фаолиятимиз юзасидан қанча оила аёллари билан суҳбатлашамиз. Қайнонанинг айтгани айтган, дегани-деган. Унга ҳеч ким ўзгариш кирита олмайди. Ёш оилаларнинг бесабаб бузилишига қайноналарнинг ўз сўзида туриб олиши ҳам сабаб бўлмоқда. Чунки ёш келин бир оиладан иккинчи оилага бориб, то у оиланинг тартибини ўргангунича йиллар керак бўлади. Мана шу даврда қайнона келинга ёрдам бермас экан, албатта, бу оила ажримга юз тутади. Қайноналар ёш келинга оила тутишнинг барча сир-асрорларини сабр-тоқат билан ўргатсалар, вақти келиб қайнона кутганидан ҳам яхши келин бўлиши мумкин.
Юқорида келтирилган ҳадиси шарифда зикр этилган уч сифатни ўзида мужассам этган аёл энг яхши аёллардан бўлишига шубҳа йўқ.
Мўмина –иуслима аёл-қизларимиз ушбу сифатларни ўзларида мужассам этсалар, оилалари тинч, хотиржам, фарзандлари солиҳ ва солиҳа бўлиб ўсишади.Ўсиб келаётган қизларни ёшлигидан гўзал хулқ ва сифат соҳибалари қилиб тарбияламоғимиз зарур.
Чорбоғгузар маҳалла отинойиси: С. Жумаева