Оилавий ажримлар --- жамият заволи!.

30-11-2022, 19:37 admin Мақолалар 318

Оилавий ажримлар --- жамият заволи!.

"Алҳамду лиллаҳи Роббил ъаламин.Вас солату вас саламу ъала росулиҳи Муҳаммадин ва ъала алиҳи ва асҳабиҳи ажмаъин.Ва манит табаъа би ҳадйиҳи ила явмиддин".
Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло инсонни йўқдан бор этиб, уни барча махлуқот ва мавжудотлар ичида азизу мукаррам қилди.Инсонларни жуфт-жуфт қилиб яратиб, наслини давом эттириш учун уларга никоҳ орқали оила қуришни амр этди.Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса, "Никоҳ менинг суннатимдир ва ким суннатимдан юз ўгирса мендан эмасдир"деб таълим берганлар.Шунинг учун ҳам ҳар бир мўмин-мусулмон Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига амал қилиб, никоҳда бўлишга, ҳалол-пок йўл билан оила қуришга ҳаракат қилиш керак.Исломда никоҳга тарғиб қилиш билан бирга ундан бош тортиш, жинсий майлни ҳалол йўл билан қондириш ўрнига ҳаром йўлга юриб, зинога қўл уриш қаттиқ қораланади.Бу зинонинг динимизда улкан гуноҳ эканини, у ҳар қандай жамиятни емириб, ҳалокатга олиб боришини исботлаб турибди.Агар оила мустаҳкам ва тинч бўлса, жамият ҳам осойишта ва фаровон бўлади.Аксинча, оилалардаги парокандалик жамият барқарорлигига путур етказади.Бахтли оилалар туфайли бахтли жамият вужудга келади.
Қуръони каримда Аллоҳ таоло эркак ва аёлнинг оила қуриб яшашини инсон табиатига мувофиқ эканини эслатади ва оила қуришга тарғиб қилади: "Сизларнинг ораларингиздаги тул(эркак ва аёл)ларни ҳамда қул ва чўриларингиздан яроқлиларини уйлантирингиз!.Агар (улар) камбағал бўлсалар, Аллоҳ уларни Ўз фазли билан бойитур.Аллоҳ (фазли карами) кенг ва доно зотдир".(Нур сураси, 32-оят).
Бугун 28.11.2022йил Конимех тумани "Маънавият ва маърифат" марказида Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар Давлат қўмитаси аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Республика марказининг Навоий вилоят ҳудудий бўлими "1999-йил БМТ Бош Ассамблияси 25-ноябрь Халқаро хотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни", "Зўравонликсиз оила-фаровон ҳаёт сари 16 Кун", "Миллий қадриятлар бебаҳо бойлигимиз" шиори остида йиғилиш тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий мажлис депутати Тўлегенова Ахчагул Абуевна, туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи биринчи ўринбосари Написова Саттибала Бердибековна, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Рисбеков Самандар Бердирасулович, туман ИИБ бошлиғи ХДБ ўринбосари подполковник, туман Дин ишлари бўйича бош мутаҳассис Б.Тогаев, туман бош имом хатиби Р.Яндашев, туман бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Л.Бобоназарова, туман барча расмий отинойилари, туман "Оқила аёллар ҳаракати" сардори Қаршибаева Васила Абдуллаевна, маҳаллалар "Оқила аёллар ҳаракати" сардорлари, Шўртепа мфй, Шўркул мфй, Бирлик мфй, Гулистон мфй, Юксалиш мфй, Тўққизтепа мфй, Наврўз мфй, Зафаробот мфй оила хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалари бўйича раис ўринбосарлари, маҳаллалар фаол аёллари билан биргаликда ажрим ёқасига келиб қолган 7 та оила муаммолари ўрганилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий мажлис депутати Тўлегенова Ахчагул Абуевна аввало, оила, меҳнат кодексларига ўзгартишлар киритилаётганлиги, аёллардан қандай таклиф ва фикрлар борлигини, Гендертенглик бўйича Тошкентда Халқаро Форумлар ўтказилаётгани, Гендер зўравонликка қарши "Менинг ҳаётим, соғлигим, шаъним ва қадр-қимматим давлат ҳимоясида!" мавзусида сўзлаб ўтди.Ажрим ёқасига келиб қолган ҳар бир оила аъзолари билан ўзининг ўғил-қизларидек муомалада бўлиб, аввало ўзининг бошидан кечирганлари, қийинчиликлари, ҳаётий кўрган-кечирганлари ҳақида сўзлаб, ҳаётнинг турли синовларига, яхши-ёмон кунларига шукур қилиб яшаш, ҳаётнинг аччиқ кунларида ҳам, қувончли кунларида ҳам биргаликда умр гўзаронлик қилишиб, биргаликда олиб боришиликларини сўзлаб, ўзларининг панд-насиҳатларини айтиб ўтдилар.
Ажрим ёқасига келиб қолган оилалар билан суҳбат жараёнида аксарият ёш оилалар бўлиб:
Эр-хотин ўртасида ўзаро ҳурмат-иззат йўқлиги;
Оилада диний ва дунёвий маърифатнинг етишмаслиги;
Дунё ҳою ҳавасларига берилиш;
Оилада муроса-мадоранинг йўқлиги;
Оилада жуфтлардан ҳар иккиси ёки улардан бири ўз вазифасини бажармаслиги;
Эрнинг маст қилувчи ичимликлар истемол қилиши;
Оилада чиройли муомаланинг етишмаслиги, фарзандсизлик каби мазкур ҳолатлар оиланинг ажралиб кетишига асосий сабаблардан бири бўлмоқда.
Конимех тумани бош имом хатиби Р.Яндашев ажрим ёқасига келиб қолган оилаларга, Инсон ҳаётида Аллоҳ таолога келтиришнинг аҳамияти жуда катталиги, имонли киши нафақат дунё балки, охирати учун ҳам ҳаракат қилиши лозимлигини, шу сабабли савоб-гунох ва ҳалол-ҳаромни фарқига бориши, бу ҳақида Аллоҳ таоло шундай дейди: яъни, "Имон келтириб, солиҳ амалларни қилганларга Аллоҳ мағфират(кечирим) ва улкан мукофот ваъда қилди"(Моида сураси, 9-оят).
Имон эгаси эр бўлса ҳам хотин бўлса ҳам ўзининг бурчларини бажаради, бу нарсани охиратдаги ҳолатига таъсир қилишини билади.Турмуши давомида учрайдиган катта-кичик қийинчиликларга сабр қилади, қаноат қилади.Гоҳида эр-хотиндан бири дунёга ҳирс қўйганидан жуфтидан тоқати етмайдиган иқтисодий шароитлар талаб қила бошлаши, бордию имкон қилиб бера олмаса, сабр-қаноат қилишни хохламай жанжал кўтаради ва натежада талоққача бориб етиши ҳақида бош имом сўзлаб ўтди.
Пайғамбаримиз аллайҳиссалом шунддай деганлар: "Ҳар бир умматнинг фитнаси бўлади.Умматимнинг фитнаси молдир"(Имом Термизий ривоятлари).
Демак, дунёга муҳаббат қўйиш, хатолардан биридир, арзимас дунё матоҳлари сабабли оилани бўзиш, динимиз кўрсатмаларига зиддир.
Ажрим ёқасига келиб қолган оилалар билан туман отинойилари, "Оқила аёллар ҳаракати" аъзолари ҳам ўзларининг ҳаётий тажрибалари, билим салоҳиятларидан келиб чиқиб, ўзларининг панд-насиҳат ва ўгитларини бериб ўтдилар.Туман бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Л.Бобоназарова оиладаги муроса дегани баъзида эр, баъзида хотин шеригининг айбларидан кўз юмиши, кечиримли бўлиши, акс ҳолда оилаларда эр-хотин бир-бирларини айблаб, сирларини ошкор қилиб, арзимаган айбларни кўпайтириб, кўрсатишлари натежасида оилаларни бўзилиб кетиши, фарзандлари тирик етим бўлиб қолиши мумкинлигини, аксинча оилада эр-хотин ўзаро муроса-мадорага бориши, ғазаби келганда уни енгиши ва ширин сўзли, хушмуомала бўлиши билан бирга оилавий сирларни кўчага олиб чиқмаслиги сингари мавзуларида сўзлаб ўтди.
Демак, оила мустаҳкамлиги учун эр-хотин ўз вазифаларини рисоладагидек бажаришлари жуда муҳим.Эркакнинг зиммасидаги вазифалари аёли ва фарзандларини моддий таъминот қилиш; едириб ичириш, кийинтириш, уй-жой билан таъминлашдан иборатлиги, аёлнинг вазифалари эса, аввало эрига итоаткор, ҳар-бир ишни у билан бамаслаҳат қиладиган, иффатини сақлайдиган, эрининг моли ва фарзандларига омонатдор бўлиши лозимлиги ҳақида ҳам ажрим ёқасига келиб қолган оилалар билан суҳбат олиб борилди.
Пайғамбаримиз алайҳи ва саллам оилада аёлларга чиройли муомала қилиш, уларга меҳр-шафқат кўрсатишда чиройли ўрнак эдилар.Ҳадиси шарифда:"Эр киши аёлига табассум билан қараса аёл ҳам эрга табассум билан қараса Аллоҳ таоло ҳам уларга табассум ила назар солиб, ризқларини кенг қилиб қўяр экан" дейилган.
Манашундай чиройли сўзлар, ўгитлар, ҳадислар сабаб ажрим ёқасига келиб қолган 7та оилалардан 2та оила аъзолари ярашиб олдилар.Яраштириш ниятида турган барча қатнашчилар юзларида табассум ила Аллоҳ таолодан бу оилаларга бахт тилаб мустаҳкам оила бўлишини тилаб дуо қилдилар.Туман ҳокимлиги томонидан бу 2 та оила аъзоларига қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.
Минг йиллардан бери мусулмон халқлари никоҳни муқаддас деб билишларини, имкони борича оилани асрашга ва уни бузмасликка ҳаракатқилишларини, оилада эр-хотин ўзаро ҳурмат-иззат йўқолмаганлигини, оилада солиҳ фарзандлар тарбиялаб келаётганликларини ва юқоридаги қанчадан-қанча айтилган панд-насиҳатлар, ҳаётий тажрибалар, угитлар, ҳадисларни эшитган 3та оила аъзоларига ярашиб олишлари учун яна имкон беришларини, ўзаро ўйлаб кўришларини сўзлаб ўтдилар.Қолган 2та оила аъзолари эса, бири бефарзандлик бўлса, иккинчи оилада эрнинг маст қилувчи
ичимликларни узликсиз равишда истемол қилиши натежасида оилани ажралиб кетишига асосий сабаб бўлмоқда.Чунки, бундай эркаклар аёли ва фарзандларига беэътибор бўлиб, оилада, эр-хотин ўртасида чиройли муомала ва озгина эътибор етишмаслигидир.
Аллоҳ таолодан оилалар ҳеч қачон бўзилмаслигини, ажримлар бўлмаслигини, қоракўз, эркатой фарзандлар ўзларининг ота-оналарнинг бағрида бекаму-куст ўсиб улғайишларини, Ватанимиз тинч, осойишта бўлишини сураб қоламиз.

Ўзбекистон Мусулмонар идорасининг Навоий вилояти вакллиги.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш