АЁЛ МАТОНАТИ

21-01-2022, 11:35 admin Мақолалар 588

АЁЛ МАТОНАТИ

Кейинги пайтларда эркакларнинг зулми ҳаддан ошиб, таҳқирлар остида қийналаётган аёллар кўпайиб қолди. 47 ёшлар чамасидаги бир аёлни изтиробли ҳикояси қалбларни ларзага солиши муқаррар.
Не-не умидлар билан янги хонадонга келин бўлиб тушгандим. Минг афсуслар бўлсинки, келин эмас, чўрига айландим. Эримни тайинли бир иши йўқ, топганига ичарди. Ичиб келиб, мени калтакларди, бирор вақт бўлмадики, тинч яшаган бўлсак, эримни бу қилғиликларига сабр қилиб, отамга, ака-укаларимга айтмасдим. Касбим -ўқитувчи, мактабда дарс бераман. Ойлигимни олдим дегунимча, эрим олиб қўярди, майли деб бунга ҳам сабр қилиб келдим. Бу орада кетма-кет, икки қиз, бир ўғил фарзандли бўлдик. Болаларим туфайли эрим ўзгарарми?-дегандим. Бу хаёлларим рўёга айланди.Отам неча бор насиҳат қилдилар, кор қилмади. Отам ва ака-укаларим бирлашиб, ҳовлимизни янгилаб беришди. Орадан йиллар ўтди, фарзандларим анча улғайиб қолишди. Эрим эса ўзгарай демасди.Эрим бир куни ичиб келиб, мени шундай калтакладики, бошим ёрилиб, ҳушимни йўқотдим. Шифохонада кўзимни очдим. Яқинларим воқеадан хабар топиб эримни ҳам калтаклашибди. Эрим барибир ўзгармади. Шифохонадан тузалиб чиққач уйга келдим, кунлар шу тахлит ўтаверди. Баъзида хўрлигим келиб, шундоқ эркак билан яшаётганимга афсус қилардим. Кўнглимга далда берадиган ягона илинж, домлаларни маърузаларида эрини зулмига сабр, итоатда бўлишни ажрларини эшитиб кўнглим таскин топарди. Қизларим бўй етганида тенги чиқиб, совчилар келиб, кетма-кет иккала қизимни узатдик. Фарзандларимдан кўнглим хотиржам эди, эрим эса рўзғордаги бор нарса еб-ичиб тугатди, ҳеч инсофга келмади. 2021 йил март ойини охирларида эрим Тошкентга ишлаш учун кетиб, бир ой ўтмасдан қайтиб келди, келганда ҳам ўзига ўхшаган бир эркакни бошлаб келди. "Бугундан бошлаб бу одам биз билан яшайди" -деб шарт ҳам қўйди. Ўша кеч ухлолмадим, нотаниш эркак устимга келиб қолишидан қаттиқ қўрқдим. Эртасига маҳаллага бориб эрим ва нотаниш улфати ҳақида айтиб бердим. Маҳалла раиси ва нозири келиб, нотаниш кимсани уйимиздан чиқариб юборишди. Май ойидан буёғига эрим буткул ишни йиғиштирди. Вақти ичкилик ва улфатлари билан ўтарди. Ойлигимдан тежаб бир қўй ва 10 та товуқ қилдим. Рўзғорга гўшт ва озиқ-овқат олиб келардим. Ишдан келиб; "овқат қиламан"- десам кечагина олиб келган гўштдан суяклар қолган, ишини тайини йўқ, эрим гўштни қовуриб, ичкилик ичиб, қорнини тўқлаб, ётарди. Баъзида овқат қилсам, томарқа ишларига оворалигимда эрим тайёр овқатни гўшти-ю, қуюғини еб, сувини қолдирарди. Эримга ҳеч инсоф кирмади. Ичиб келиб калтаклашларидан безиб, охири гапирса ҳам индамай турадиган бўлдим, шунда бир баҳона топиб калтаклаб хуморидан чиқарди. Эримни бу қилиқлари ҳеч тўхтамас, жанжал бошлади дегунча чиқиб кетардим, молхонага, стол остига, бешикни орқасига яширинардим, роса излаб тополмасди, эрталабгача шу жойдан чиқолмай ётардим. Рўзғор харажатлари учун қўйни сотувдим, шуни тортиб олиб, ичкиликдан қарз бўлган дўконларга бериб, қолганини ҳам ичиб тугатди. Охири шу даражага бордики, мени кўчага ҳайдаб солди. Ҳозирда акамникида яшаб, шу жойдан ишга қатнаяпман. Бахтсизлик билан бошланган оилам барбод бўлди".
Бу жабрдийда аёлни қалб ноласи, аёлни матонатини қаранг, нокас эрни зулмига тоқат қилди. Умид қилди, лекин умидлари саробларга айланди.
Аллоҳ таоло аёлга қирқ жон ато қилган. Ўлимни бўйнига олиб фарзандларини дунёга келтиради, бу ҳам етмагандай, эрини зулмларини ҳам кўтаради.
Эй эркаклар! Аллоҳ таоло аёл зотини хорлаш учун яратган эмас, улар бўйнимиздаги омонат, қиёмат кунида шу хусусида аниқ сўраламиз.
Аёлларимиз ҳаққига риоятда бўлиб, улар билан тинч-тотув умргузаронлик қилмоқни Аллоҳ барчаларимизга насиб айласин!

"Қизбиби" жомеъ масжиди имом -хатиби
Ҳазрат Жаҳонов

https://t.me/Bastomiy_uz
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш