Ғазабни ютишнинг фазилати

7-11-2023, 17:33 admin Мақолалар 223

Ғазабни ютишнинг фазилати
Ўн саккизминг оламни яратиб ер юзида инсон зотини азиз ва мукаррам қилиб яратган Раббимизга юзининг улуғлиги-ю салтанатининг буюклиги қадар ҳамду сано бўлсин! Икки олам сарвари пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду саловатлар бўлсин!
Ғазабни ютиш фазилатли ишлардан ҳисобланади. Бунга ҳар қандай одам ҳам қодир бўла олмайди.
Аллоҳ таоло ғазабни ютувчиларни мадҳ қилиб: “Улар енгилликда ҳам оғирликда ҳам нафақа қиладиганлар ва одамларни афв қиладиганлардир. Аллоҳ яхшилик қилувчиларни ёқтирадир”. (Оли Имрон сураси, 134-оят) ва яна (Шуро сурасининг 37-оятида) “Катта гуноҳлар ва фаҳш ишлардан четда бўладиган ва ғазабланган вақтда кечириб юборадиганлар” – дея марҳамат қилган.
Аллоҳнинг ҳузуридаги яхши ва боқий қадр-қийматли нарсаларга эришиш учун шарт қилинган сифатлардан бири ояти каримада айтилгандек, “Ғазабланган вақтда кечириб юбориш”дир. Сабаби инсон учун энг қийин ҳолатлардан бири ва шайтонга қарши курашишнинг энг мураккаб нуқталаридан бири бутун вужуди ғазаб олови билан ёниб, қони қайнаб ғалаён қилиб турган пайтда қолаверса, ғазабининг талабини тўлиқ амалга оширишга имконияти бўла туриб, ғазабини ютиб уни кечириб юборишдир. Ҳа, албатта, бундай мустаҳкам ирода ва ҳалимлик ила ғазаб алангасини ўчириш ҳаммага ҳам насиб этавермайди. Бир киши келиб Набий салоллоҳу алайҳи васалламга, “Эй Аллоҳнинг Расули менга насиҳат қилинг”,-деди, “Ғазаб қилма” дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шу гапни айтганларида ўйлаб қарасам ғазаб ўзида ҳамма ёмонликни жамлаган экан. (Имом Аҳмад ривоят қилган).
Ҳақиқатда ҳам, ғазаб ўзида барча ёмонликларни жамлаган. Чунки кек сақлаш, ҳасад, кўролмаслик, қасос олиш, жосуслик, чақимчилик, ғийбат бўҳтон, туҳмат, ёлғондан гувоҳлик бериш, ҳақорат, мазах, сўкиш ва яна бир қанча гуноҳлар айнан ғазаб туфайли пайдо бўлади.
1. Ғазаб пайтида уни илм ва амал билан босилади. Ғазабни илм воситасида даволаш олти йўл билан амалга оширилади. Ғазабни ютиш, афв қилиш, ҳилм ва сабрнинг фазли ҳақидаги оят, ҳадис ва хабарларни тафаккур этиш ва уларнинг савобидан умид қилиш.
Молик ибн Авсдан ривоят қилинади, Умар розияллоҳу анҳу бир кишидан ғазабланди ва уни калтаклашга амр қилди. Мен унга “Эй мўминларнинг амири”, “Кечиримли бўл, яхшиликка буюр ва жоҳиллардан юз ўгир”дедим. (Аъроф сураси, 199-оят). Умар ўзига ўзи: “Кечиримли бўл, яхшиликка буюр ва жохиллардан юз ўгир” дея бошлади.
Умар ибн Абдулазиз бир одамни калтаклашга амр қилдида сўнг, “Ва ғазабини ютувчилар” оятини ўқиб туриб, ғуломига: “Уни қўйиб юбор дедилар,- деди.
2. Ўзини ўзи Аллоҳ таолонинг азоби билан қўрқитиш, Аллоҳнинг азобидан қўрқиб, мен шу инсонни афв этсам зора қиёматда менинг гуноҳларимни Аллоҳ авф этса деган умидда ғазабини ютса.
3. Ўзини ўзи адоват ва ўч олишнинг оқибатидан огоҳлантириш. Бунда банда ноўрин ғазаб ўзи учун бу дунёда ҳеч яхшилик олиб келмаслигини эсга олади. Ғазаб фақат бефойда интиқомдан бошқа нарса эмас. У душман орттиришдан бошқага ярамайди.
4.Ғазаб чоғида ўзининг қанчалар хунук бўлиб кетишини тасаввур қилиши. Бунинг учун бошқаларнинг ғазаб ҳолатидаги суратини қўз олдига келтиришининг ўзи кифоя. Одамлар ғазабланган кимсани қутурган ит ёки ваҳший ҳайвонга ўхшатишларини эсласин. Ғазабни анбиё, авлиё, уламо ва ҳукамолар қандай ютган – илм билан. Ғазаб чиқиши албатта шайтондандир.
Атия Саъдий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам “Ғазаб шайтондандир, шайтон эса оловдан яратилгандир, олов сув билан ўчирилади. Кимнинг ғазаби келса таҳорат қилиб олсин,-дедилар. Сув оловни ўчиради. Таҳорат олган инсон сув тегиши билан жаҳли пасаяди, ёки истиғфор айтсин, – деганлар.
Айниқса, хозирги кунда жаҳлга миниб ғазаб қилаётган инсонлар жуда ҳам кўпайиб бормоқда. Ғазаб қилиб эру-хотинлар оилавий ажримга сабаб бўлмоқдалар. Фарзандлари тирик етим бўлиб қолмоқда. Жаҳл устида опа-сингил, ака-ука, ота-она ва қариндошлар юз кўрмас бўлиб кетмоқдалар. Энг ачинарлиси болаларнинг тирик етим бўлаётганларидир. Жаҳл ва кек сақлаш туфайли қанчадан-қанча оилалар пароканда бўлмоқда.
Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга энг кўп синовлар келди. У зот ҳеч қачон жаҳл қилиб қарғамадилар ёки қасос олмадилар. Бутун оламларга раҳмат пайғамбари бўлиб бизларга одобда ҳам, аҳлоқда ҳам, хаётда ҳам айтиб саноғига етолмайдиган хислатлар ила Аллоҳнинг суюкли пайғамбари бўлдилар.
Азизлар, Аллоҳ таоло берган шу тўрт кунлик дунёда бизга берилган умрни Ўзини рози қиладиган савобли амаллар билан ўтказайлик. Умр бебаҳо неъмат. Шундай экан вақтида ақлларимизни ишлатиб доимо фазилатга интилиб яшайлик.
Зарафшон шаҳар бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Л.Мутахарова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш