ҒАЗАБНИ АЯНЧЛИ ОҚИБАТИ.

28-09-2023, 22:51 admin Мақолалар 236

ҒАЗАБНИ АЯНЧЛИ ОҚИБАТИ.

Бир дурадгорни устахонаси бор экан.У ҳар кун ишни тугатгач, асбобларини дастгоҳнинг устида қолдириб, устахонани қулфлаб кетар экан. Бир куни у кетгач, устахонага бир илон егулик қидириб келибди.Илон дастгоҳнинг устидан судралиб бораётиб, арранинг устидан ўтиб кетибди.Арранинг ўткир тишлари унинг танасини шилиб юборибди.Қонга беланган илон жон аччиғида аррани чақа кетибди. Илон аррани йиртқич ҳайвон деб ўйлаб, жон-жаҳди билан уни чақишда давом этибди.Ҳолдан тойиб, ўлишига кўзи етгач, охирги кучларини тўплаб, аррани бутун танаси билан ўраб олиб, бўға бошлабди...
Эрталаб дурадгор устахонасига келса, ахмоқлиги туфайли аррага ўралиб ўлиб ётган илонни кўрибди.

Қиссадан ҳисса шуки, баъзан ғазаб отига минган чоғимизда ўзгаларни жароҳатламоқчи бўламиз, аммо ўзимизнигина жароҳатлаётганимизни билганимизда эса кеч бўлган бўлади...Шундай экан, ҳар бир вақеа-ҳодисага, бировларни иши ва гап-сўзига ортиқча эътибор бераверманг. Жиззакиликдан сақланинг.Майда-чуйда ишларга эътибор берганингизга арзимайди.Аллоҳ таоло инсонни сув ва лойдан яратган.Айримларнинг суви лойдан устун келиб, дарёга айланади.Айримларнинг эса лойи сувдан усутун келиб, тошга айланади.

Навоий шаҳар бош отинойиси Ч. Бурхонова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш