ҒАЗАБ АҚЛНИНГ КУШАНДАСИ.
Инсон ғазабини енгмагунича,қалбидаги ёмон васвасалардан қутилиб,комил инсон бӯла олмайди. Ғазабини тарк этмаган киши тақводорлар мартабасига эриша олмайди. Ғазабни тарк этиш-барча гӯзал ахлоқни ӯз ичига олади.
Қуръони карим оятларида ҳамда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларида инсоннинг ҳаётига ноҳақ тажовуз этиш қатъиян ман этилади. Жумладан,Қуръони каримда бундай марҳамат қилинади: "Ким қасддан бир мӯминни ӯлдирса,унинг жазоси жаҳаннам бўлиб, ӯша жойда абадий қолажак.Ва у Аллоҳнинг ғазаби ва лаънатига дучор бӯлган,Аллоҳ унинг учун улуғ азобни тайёрлаб қӯйгандир". (Нисо сураси 93-оят)
"Қайси нарсалар одамга алам ва пушаймонлик келтиради?" деган саволга аҳли донишлар:"Ғазаб,такаббурлик ва ножӯя ҳаракат" деб жавоб берганлар. Ҳақиқатан ҳам инсон жаҳлини жиловлай олмаса нохуш ҳодисалар содир этади. Афсуслар бӯлсинки ҳаётимизда ғазабини жиловлай олмай бировнинг ҳаётига зомин бӯлаётганлар учраб турибти. Натижада қанча оилалар пароканда бўлиб қолмоқда.
Дунё ишларидан ғазабланмаслик мусулмон фарзанди учун энг гӯзал фазилатлардан биридир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам :"Ғазаб ва жаҳл иймондан айиради ",деб марҳамат қилганлар. Ким ӯзидаги ғазабни ютса,унга жаннат лойиқ бӯлади.Аждодларимиз ҳамиша ёвузликка қарши эзгуликни қӯйганлар. Айниқса, Ҳазрат Навоий ва Суфи Оллоёр асарларида мулойимлик сифатларига катта таъриф берилган. Инсон ӯзини яхши хулқини намоён этиш билан ёмон хулқлини инсофга келтира олиши мумкин.
Оллоҳ ҳар бир бандасини ҳилм неъматидан баҳраманд айласин.
"Хомработ "МФЙ отинойиси Норова Ш