"КЕЧИРИМЛИЛИК МЎМИНГА ХОС".

26-01-2022, 11:47 admin Мақолалар 922

"КЕЧИРИМЛИЛИК МЎМИНГА ХОС".

Муқаддас ислом динимиз ,барчани гўзал ахлоқга тарғиб этган, динимиз учун, ҳар бир мусулмонда бўлиши керак бўлган шартлар бор:Тўғри ақида, солиҳ амал, намунали хулқ , ҳалимлик ва кечиримлиликдир .
Инсонларнинг кечиримли бўлишлари уларга кўпдан кўп манфаатлар келтиради. Аввало кечирган инсон ўзини енгил тортиб, Аллоҳдан бўлган ажрга лойиқ бўлса, кечирилган бўлган инсон эса кечирувчига нисбатан бўлган адовати кетиб, қалбида унга нисбатан илиқлик ва меҳр пайдо бўлади.Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг бир қанча ояти карималарида бандаларини бир-бировларининг хато камчиликлари ва айб-нуқсонларини кечиришга буюрган.Оли Имрон сураси 134-оятида шундай дейди:(улар)ғазабларини ютадиган одамларни(хато ва камчиликларини) афв этадиганлардир" Биз турли-туман хулқ-атворли одамлар орасида яшар эканмиз, албатта улардан бир қанча озор-азиятлар кўришимиз мумкин. Қалбимизга кимдир озор берса, бизга қаттиқ таъсир этиб, ғамга ботириб қуяверса, бутун хаётимиз азобга айланади.Шунинг учун инсонларнинг бизга билиб-билмай етказган озорларига сабр қилиб, кечиришга ҳаракат қилишимиз керак бўлади.Шундай қилсак бир-биримизга меҳр -муҳаббатимиз зиёда бўлади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай деганлар: Кимки қодир бўла туриб, ғазабини ютса, Аллоҳ таоло киёмат куни уни чақириб ,бутун халойиқ олдида шахло кўзли хурлардан хохлаганича олишга ихтиёр беради"
(Имом Термизий ва Имом Абу Довуд ривоятлари) Одамларнинг хато ва камчиликларини кечириш ғазабни ютишнинг давомидир, яъни хақиқий тақводор ғазабини ютади. ва уни кечиради.Аллоҳ таоло барчаларимизни кечиримли, сабрли ва хушмуомилали бандаларидан айлаб, ўзгаларга нисбатан кечиримли бўлишимизни насиб айласин!

Кармана тумани "Варқ" мфй отинойиси Нарзуллоева Зулайҳо.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш