Ғазабнинг зарарлари.
Ғазаб шайтоннинг ҳийласидир. Ғазабни енгиш, шайтонни енгишдир. Жоҳил ва ғофил бўлиб қолишдан тийилишдир. Шайтон ғазаб орқали инсон қалбига осонгина кириб, уни енгади. Минг мақомга уйнатиб шарманда қилади ва ўзи билан дўзаҳга олиб киради. Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай марҳамат қилганлар:" Кимки ғазаби келса, тик турган бўлса, ўтирсин, ўтирган бўлса , ётиб олсин, шунда ҳам ғазаби кетмаса, тупроққа юмаласин". Жаннатга киритадиган амал ўргатинг деганларга:" Ғазабланма, ғазабланма, ғазабланма, Жаннат сеники бўлади"- деганлар. Қалбни ғазаб эгаллаганда , ақл қочади . Инсон ҳақиқатни англаш қобилиятини юқотади. Ғазаб кучайган сари, қалб ўлиб боради . Ғазабланган инсонни ранги ўзгаради , оқариб кўкимтир тусга киради. Танаси титраб, мувозанатини йўқотади. Оғзи кўпириб, кўзлари қизаради. Тили ғулдираб , қўпол, уятли сўзларни сўзлайди. Кучли ғазабланиш оқибатида биров билан уришиб , бир жойи синса ҳам , оғриқни сезмайди. Қалбини адоват, хусумат ва интиқом эгаллаб олади. Ғазабланган киши шунчалик хунук, жирканч бўлиб кетадики , ўзини бу холатини ойнада ўзи кўрса , уятдан ерга кириб кетади. Киши ғазабини босолмаса пушаймонда қолади. Одамларни маломатига учрайди. Энг ёмони, Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлиб, қаттиқ жазоланади. Ҳаётимизда учраб турган қайнона- келин, эр- хотин, ака- ука, қўни - қўшнилар , биродарларни ўзаро жанжаллари , можаролар, ажримлар, ҳатто бир-бирини жонига қасд қилишлар ҳам , ғазабни енголмаслик оқибатида келиб чиқмоқда. Шариатимизда ғазабни босиш учун аввал шайтонни енгиш буюрилган. Яъни " Аъузу биллаҳи минаш -шайтонир рожийм - лаънати шайтондан Аллоҳ паноҳ беришингни сўрайман " Аллоҳдан паноҳ сўраш, барча ёмонликка қарши Аллоҳ билан бирлашишдир. Аллоҳ ризолигини истаган киши ғазабини енгиб , жимгина сукут қилади. Низолашган киши узр сўраса , дарров қабул қилади. Зеро Аллоҳ таоло Оли Имрон сураси 134 оятда шундай марҳамат қилади:" ... ғазабларини ютадиганлар , одамларни ( хато ва камчиликларини ) авф этадиганлардир. Аллоҳ эзгулик қилганларни севар ". Ғазабланиш икки хил. Биринчиси нафс йўлида ғазабланиш бўлиб, бу қаттиқ қораланган. Иккинчиси Аллоҳ йўлида ғазабланиш, яъни шариатга зид ишларни кўрганда ғазабланиш ва унга қарши курашиш. Бу қадрланган , Аллоҳ ризолигига эриштирадиган амалдир. Аллоҳ барчамизни хасаддан , туҳматдан ва ғазабдан Ўзи асрасин Амин.
Навоий шаҳар Дўстлик МФЙ ва Олтин водий МФЙ отинойиси Ш. Ю. Сувонова