Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади!
Ҳозирги кунда биз хохлаймизми ёки йўқ инсонлар орасида жиззаки, жаҳлдор ва аччиғи чиққанда ўзини тутолмай, бошқаларга азият бераётганларнинг учраётгани. Улар ҳамиша ўзларини ҳақ санаб, бизни кузатиб турган Ҳақ таолонинг ҳақ тарозуси борлигини унутиб қўйишмоқда.
Яқинда бўлиб ўтган воқеадан албатта сиз ҳам таъсирланишингиз табиий. Россиядан бир йигитнинг жасади олиб келинди. Унинг фожеали ўлим топишида жаҳлини жиловлай олмагани сабаб ўзга юртда ачинарли ҳолда ўлим топгани ва уч йилдан бери дийдорига зор она, аёли ва фарзандлари соғинч ўтида ёнганига нима дейсиз ? Ичкилик ва тилнинг ёмонлиги бошига етди. Бундай кўргиликни Роббим ҳеч кимни бошига солмасин.
Бизни кўпинча бошимизга балолар ёғдирадиган бу тилимиздир. Оз сўзлаш ва кенг фикр юритиб узоқни ўйлаш Аллоҳ олдида ҳам биродарларимиз олдида ҳам дарожотларимизни юқори қилиб, бизни комиллик сари етаклайди. Нега биз доим ёмонликни ўйлаймиз? Аллоҳга тақво қилиб, ўзгалар қалбига яхшилик уруғини сепмаймиз?
Аллоҳ таоло марҳамат қилганидек: "Улар енгилликда ҳам, қийинчиликда ҳам нафақа қиладиганлар, аччиғини ютадиганлар ва одамларни афв қиладиганлардир. Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севадир" (Оли Имрон, 134).
Албатта, инсон жаҳли чиққанда ақли уни тарк этиши ҳақиқат эканлигини ва у ёмон оқибатларга олиб боришини англамоғи даркор. Ҳар қандай ҳолатда ҳам аччиғини ютиб, бошқаларни афв қилиб, Аллоҳ розилигига эришмоқ учун ҳаракат қилмоқ бу қандай ҳам гўзал фазилат !!!
Аллоҳ барчамизни севимли бандалари қаторида қилсин.
Ҳафқориён Мфй отинойиси Шоназарова Меҳригул