ИСЛОМДА ОИЛАНИНГ ЎРНИ.

28-10-2023, 00:53 admin Мақолалар 165

ИСЛОМДА ОИЛАНИНГ ЎРНИ.
Дунёда ҳамма нарса жуфт-жуфт яратилган. Ой ва қуёш, кеча ва кундуз, ер ва осмон, эркак ва аёл. Уларнинг ҳар -бири, бири иккинчисига эҳтиёжлидир. Ушбу жуфтликни инсон мисолида оладигон бўлсак, эр киши аёл билан таскин ва роҳат топиши мумкин.
Қуръони каримда бундай дейлади:
"Сизлар эслатма олишларингиз учун Биз ҳар бир нарсани жуфт -жуфт қилиб яратдик" (Зориёт сураси 49 оят)
Аллоҳ сизлар учун ўзларингиздан жуфтлар билан бир-бирига ҳеч қайси жиҳатдан ўхшамаган, жуфтларингиздан сизлар учун ўғиллар, қизлар пайдо қилган.
Ана шундай жуфтлик саналган эркак ва аёлнинг илоҳий никоҳ ришталари туфайли бир хонадонда, бир оилада аҳил-тотув яшашлари, насл давомийлигини таъминлайди. Бу яратганнинг улуғ санъати ва ҳикматидур. Динимизда оила қуришга эркак ва аёл бирдек тарғиб қилинган. Оила қурмаслик, таркидунёчилик йўлини тутиш қораланиб, никоҳ ибодат даражасига кўтарилган. Пайғамбаримиз никоҳланиш фақат ўзларининг суннати эмас, балки ўтган барча пайғамбарларимизнинг ҳам суннати эканини айтганлар.
Пайғамбаримиздан бу борада ривоят қилинган ҳадисларининг бирида "Эй йигитлар, сизлардан қай бирингиз оила қуришга қурби етса, уйлансин". Уйланиш номаҳрамлардан кўз ташлашдан, зинокорликдан асрайди. Қурби етмаган киши рўза тутсин, токи унга тўсиқ бўлсин дейилган. Имом Бухорий.
Ислом таълимотига кўра, оила яратганнинг розилигини топиш. Пайғамбаримиз аҳлоқлари, исломий одоб билан зийнатланиш ва пок йўл билан инсоният наслини давом эттириш мақсадида оила қурилади. Никоҳ асосида турмуш қуриш Аллоҳ таоланинг буйруғи. Пайғамбаримизнинг суннатлари.
Никоҳ сўзи луғатда яқинлик, боғланиш, маъноларини англатади.
Никоҳ битимларнинг энг яхшисидир. Ҳар бир мусулмон уйланишнинг шаръий ҳукмларини билиши зарур. Оила жамиятнинг ажралмас бир бўлаги бўлиб, у қатъий қонун -қоидаларга буйсунади. Оила бир-бирига муносиб одамлардан ташкил топиши.
Эр ва хотин орасидаги ўзаро ҳурмат ва тотувлик.
Эркак киши ўзининг оила устуни экани ҳис этиш ва бунга амал қилиб яшаши.
Инсон- иссиқ жон, баъзан касал бўлиб қолиши бор, шундай вазиятда эр ва хотин бир -бирларига кўмак бериб, кўнглини олиш лозим бу оила мустаҳкамлиги дейлади.
Абу Ҳурайра Пайғамбаримиздан ривоят қилган ҳадисида бундай марҳамат қилинади.
Сизларнинг яхшиларингиз аҳли аёлига яхши муомалада бўлганларингиздур. Мен ҳаммангиздан кўра аҳлига яхшироқ муомала қилгувчингизман. (Имом Термизий).
Мана шундай оят ва ҳадислар орқали Ислом илк даврданоқ аёлларнинг оиладаги ҳақ-ҳуқуқларини тиклаш, ҳурматини жойига қуйиш билан уларнинг жамиятдаги мавқеини юксалтирган.
Энг аввола, аёлларга чиройли муомала кўрсатиш, ширинсўз бўлиш ва ҳар томонлама яхшилик қилиш лозим. Оила муқаддас даргоҳ эканлигини эр ва хотин бирдай ҳис этиш лозим. Оила муқаддас , буни унутмаслигимиз керак.
Хатирчи туман бош отинойси
Раззақова Раъно.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш