ИСЛОМДА ОИЛАНИНГ ЎРНИ.

26-05-2023, 01:04 admin Мақолалар 156

ИСЛОМДА ОИЛАНИНГ ЎРНИ.
Аллоҳ таоло қуръони каримда шундай марҳамат қилади. "Сизлар эслатма олишларингиз учун Биз ҳар бир нарсани жуфт - жуфт қилиб яратдик" (Зориёт сураси 49-оят). Дар ҳақиқат дунёга назар солсак бунинг далилини кўрамиз. Ой ва қуёш, кеча ва кундуз, ер ва осмон, эркак ва аёл, мусбат ва манфий ва ҳоказо. Жумладан одамзодни ҳам ўз жуфти билан бир - бирига ҳеч қайси жихатдан ўхшамаган, туриш- турмушда, феъл - атворда, муносабатда, фикрлашда фарқли ва айни пайтда бир - бирини тўлдирадиган қилиб яратган.Бошқа бир оятда эса "Аллоҳ сизлар учун ўзларингиздан жуфтлар яратиб, жуфтларингиздан сизлар учун ўғиллар ва набиралар пайдо қилди" (Наҳл, 72). Ана шундай жуфтлик саналган эркак ва аёлнинг илоҳий никоҳ ришталари туфайли оила деган муқаддас даргоҳ пайдо бўлиб насл давомийлигини таъминлаб, умргузаронлик қилишлик яратганнинг улуғ санъати ва ҳикматидандир.Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) дан ушбу ҳадис ривоят қилинади. "Эй йигитлар, сизлардан қай бирингиз оила қуришга қурби етса, уйлансин. Уйланиш номаҳрамларга кўз ташлашдан, зинокорликдан асрайди. Қурби етмаган киши рўза тутсин, токи унга тўсиқ бўлсин".(Имом Бухорий, Муслим, Абу Давуд, Термизий, Насоий). Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) дан яна шундай ҳадис бор:" Ким уйланган бўлса, Дининг ярмини мукаммал қилибди, қолган ярмида Аллоҳга тақво қилаверсин ".(Табароний, Байҳақий, Ҳоким ривояти). Бошқа ҳадисда эса:" Тўртта яхши иш бор, улар Пайғамбарлар суннатидан саналади: Ҳаё, хушбўйлик, мисвок тутиш ва уйланишдир ", деб марҳамат қилинади.(Имом Термизий ривояти).Минг афсуски ҳозирги кунда ажримлар сони кўпайиб, ўртада болалар етим бўлиш холатлари учрамоқда бу нихоятда хуник холат. Ҳатто айрим оталар ўз пушти камаридан бўлган фарзандига алиюмин тўлашдан бош тортиши имондан, исломдан бехабарлигидан далолатдир. Айниқса аёлидан соғ- саломатлигида фойдаланиб, касаллик ҳолатида даволаниши учун ота- онасининг уйига олиб бориб қўйиши Аллоҳ таолонинг" Улар билан тотув турмуш қурингиз" (Нисо, 19) деган оятига мутлақо зиддир. Эр ва хотин тотув яшаши, бир- бирининг эркалик ва инжиқликларини кўтаришлари лозим чунки оила муқаддас, жамиятни бир бўлаги ҳисобланади. Бу ҳақида Қуръони каримда бундай дейилган: "Эй имон келтирганлар! Сизларга хотинларни мажбурий равишда мерос қилиб олиш ҳалол эмасдир. Яна, уларга берган маҳрларингизнинг бир қисмини қайтариб олиб кетиш ниятида хотинларингизга тазиқ қилмангиз! Агар улар аниқ бузуқлик қилсалар (бу мустаснодир). Улар билан тотув турмуш кечирингиз. Агар уларни ёмон кўрсаларингиз,(билиб қўйинг,) балки сизлар ёмон кўрган нарсада Аллоҳ (сизлар учун) кўпгина яхшилик пайдо қилиши мумкин" (Нисо, 19).Ушбу оят ва ҳадислардан ўзимизга хулоса чиқариб олайлик. Барчамизга яратган инсофу тавфиқ берсин.(Амин). Армижон масжиди имоми: Орифжон Найимов.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш