«Оила муқаддас даргоҳ»

4-02-2022, 14:53 admin Мақолалар 1 240

«Оила муқаддас даргоҳ»
Оила муқаддас даргоҳ. Оила шундай илоҳий-мўъжизавий маскан-манзилки, унинг шаъни, сизнинг шаънингиз, ўз оилангиз обрўсига путур етказадиган ҳатти ҳаракатлардан сақланинг! Ҳаётнинг лаззати ширин турмушда. Эр-хотин иноқ ,бир-бирига меҳр-оқибатли бўлишса бу бахтдир. Зеро , замин яхши бўлса ниҳол бешикаст ўсади. Оилавий бахт сизники, унинг қадрига етинг. Ўзбек оилаларининг ўзига хос хусусияти сифатида эр ва хотин муносабатларини кўрсатиш мумкин. Эр оиладаги барча оғир юмушларни бўйнига олишдан ташқари, хотини, бола чақаларининг номуси химоячисидир. Бу ҳақида никоҳ кунидаёқ оқсоқоллар томонидан ёш келин куёвларга бир оз оиласини қандай асраб-авайлаш, болаларга меҳрибонлик қилиш, тарбиялаш хусусида бир умр эсдан чиқмайдиган насиҳатлар беради. Шундай талабларга амал қилиб яшайдиган эрнинг қадри, хурмати ўзбек оиласида доимо юқори бўлган. Шунинг учун ҳам унинг болалари, хотини ҳурматини, жойига қуйишади. Эркакнинг улуғлиги шунда деб билишади. Аллоҳ субҳаноллоҳу таолонинг амрига унинг расули Муҳаммад (с.а.в) нинг суннатларига қатъий амал қиладилар. Аллоҳ таоло оламдаги барча нарсаларни жуфт-жуфт қилиб яратган.Бу ҳақда Қуръони каримда алоҳида ояту-карималар нозил қилган. Жумладан : “Сизлар эслатма олишларингиз учун биз ҳар бир нарсани ижуфт-жуфт қилиб яратдик.”Зарият сураси 49-оят.
Оила қуриш инсон зиммасига ўзига хос бурч ва масъулиятлар ҳам юклайди. Энг аввало, ҳар бир инсон ўз оиласини муқаддас билиб, уни асраши, авайлаши, ардоқлаши лозим. Шунда оилаларимиз мустаҳкам бўлади. Оилалари мустаҳкам жамият барқарор ривожланади, гуллаб-яшнайди. Оила – инсоният тарихининг ҳамма даврларида жамиятнинг асосий бўғини бўлиб келаётган муқаддас даргоҳ бўлиб ҳисобланади. Ҳақ таоло ўзининг пайғамбарлари орқали оила масаласига алоҳида аҳамият бериб, унинг мустаҳкам бўлиши, ундан кўзланган мақсад юзага чиқиши учун ҳар қайси даврга мувофиқ низом ва қонунлар жорий этган. Aллоҳ таоло Қуръони Каримда уйланиб, оила қуриш Пайғамбарларнинг суннати эканлигини таъкидлаб бундай дейди:
“Дарҳақиқат, сиздан илгари ҳам (кўп) пайғамбарлар юборганмиз ва уларга хотинлар ва зурриётлар берганмиз” (“Рад” сураси, 38-оят).
Мустаҳкам ва саодатли оилада эр-хотин ўзаро тотув яшаши бир-бирининг яхши ва ёмон жиҳатларини кўтариши, айб ва камчиликларини кечириши, тинч ва тотув яшаши лозим. Бу ҳақда Қуръони Каримда бундай дейилган:
“Эй, имон келтирганлар! Сизларга хотинларни мажбурий равишда мерос қилиб олиш ҳалол эмасдир”. Яна уларга берган маҳрларингизнинг бир қисмини қайтариб олиб кетиш ниятида хотинларингизга тазйиқ қилмангиз! Aгар улар аниқ бузуқлик қилсалар (бу мустаснодир). Улар билан тотув турмуш кечирингиз. Aгар уларни ёмон кўрсаларингиз, (билиб қўйинки,) балким сизлар ёмон кўрган нарсада Aллоҳ (сизлар учун) кўпгина яхшилик пайдо қилиши мумкин”. (Нисо сураси. 72-оят)
Минг афсуски, бугунги кунда арзимас сабаблар туфайли айрим оилаларнинг пароканда бўлаётганлиги, ҳатто, бузилиб кетаётганлигидан ҳам кўз юма олмаймиз. Кейинги пайтларда арзимаган сабабларга кўра ажрашиб кетаётган оилалар сони ортиб бормоқда.
Инсон боласи дунёга келар экан, у мустақил ҳаракатланиш, юриш, ўқиш, ёзишдан бошлаб табиат ва жамиятнинг барча мураккаб қонунлари билан юзма-юз келганда нималар қилиш кераклигига ўргатилади, ёки бунга махсус ўқитилади. Шу билан бирга ҳаётимизнинг ярмидан кўпини қамраб оладиган, ҳаётда чинакам, тўлақонли инсоний бахтни инъом этадиган ёки аксинча, ҳартомонлама таъминланганлигимизга қарамасдан бизнинг бахтимизни яримта қиладиган оилавий ҳаётдир.
Aллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қиладики:
“Унинг аломатларидан (яна бири) - сизлар (нафсни қондириш жиҳатидан) таскин топишингиз учун ўзларингиздан жуфтлар яратгани ва ўртангизда иноқлик ва меҳрибонлик пайдо қилганидир. Aлбатта, бунда тафаккур қиладиган кишилар учун аломатлар бордир” (“Рум”сураси, 21-оят).
Оила инсоннинг дунёвий саодатини таъминловчи қўрғондир. Оилада эркак кишининг маъсулияти алоҳида қайд этилган. Aллоҳ таоло Қуръони Каримда марҳамат қилиб: “Эркаклар хотинлар устидан (оила бошлиғи сифатида доимий) қоим турувчилардир. Сабаб – Aллоҳ уларнинг айримлари (эркаклар) ни айримлари (аёллар)дан (баъзи хусусиятларда) ортиқ қилгани ва (эркаклар ўз оиласига )ўз мол-муликларидан сарф қилиб туришларидир”

Навбаҳор тумани “Оқолтин”МФЙ отинойиси Ҳаққиева Ойсара.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш