Тинчлик ва бағрикенлик қомуси

8-12-2017, 10:32 admin Мақолалар 1 419

Юртимизни тинчлиги, турли миллат ва элатларнинг аҳилликда яшашларининг мезони бош қомусимиздир. Аллоҳнинг каломи, расулининг ҳадислари замири қомусимизда ўз аксинини топганлиги ила янада эътиборлидир. Аллоҳ таъоло каломида: “Динда зўрлаш йўқ, тўғри йўл янглиш йўлдан ажрим бўлди.Бас, кимки шайтонни (ёхуд бутларни) инкор этиб, Аллоҳга имон келтирса, демак у бузилмас, ишончли халқани тутибди. Аллоҳ эшитувчи билувчидир.”-дейилган. (Бақара. 256-оят)
Қомусимизни 36-моддасида динга мажбурлаб киритиш қайтарилган: “Ҳар бир инсон учун виждон эркинлиги кафолатланган. Ҳар ким хохлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди” Диний ақидапарастлар ва миссионерлар томонидан ёшларни онгини захарлаш сохта оқимлар бузғунчилар сафига тушиб қолаётгани ёки муртад бўлиб қолаётгани Аллоҳнинг каломига ва бош қомусимизга мутлақо зиддир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам халифалар, сахобалар, улуғлар доимо ўзга дин ахилларига бағрикенгликни юксак намунасини кўрсатиб келганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак ҳадисларида: “Ким аҳли зиммага бирор заҳмат етказса, қиёмат куни Мени ўзининг душмани сифатида кўради.”- дедилар. (Имом Аҳмад ибн Ҳанбал, “Муснад” )
Мўъминлар амири Умар ибн Ҳаттоб р.а Қуддусга фотиҳ сифатида кириб, “Қуддус ул-Кубро” черковида турганларида, аср намози вақти кириб қолди. Шунда саҳобаларни таклифларига қарамай, у ерда намоз ўқишдан бош тортдилар. Сабаби, мусулмонлар буни далил қилиб олиб, черковни масиҳийлар (христианлар) дан тортиб олиб масжид қилиб олмасликлари учун шундай қилдилар.
Мустақиллик даврида қабул қилинган бош қомусимизда ҳам ўзга миллат, ўзга дин аҳллари ҳам тенг ҳуқуққа эгалиги кафолатланган. 18-модда: “Ўзбекистон республикасининг фуқоролари бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, тили, дини, жинси, ирқи, миллати, эътиқоди ижтимоий келиб чиқиши ва ижтимоий мавқейидан қатъий назар қонун олдида тенгдирлар.
Мустақиллигимиз асосчиси биринчи юртбошимиз И.А.Каримов ташаббуслари билан тузилган байналмилал марказлар турли миллат ва элатлардан иборат халқимизни бирлаштирди. Дунёни ҳеч бир ерида байналмилал марказлар тузилмаган. Атоқли қирғиз адиби Чингиз Айтматов: “ Ўзбекистондаги байналмилал марказлар кичик БМТ дир”-деганди. Бугунги кунда 16 конфессиядан иборат турли дин аҳлларини тотув ва бағрикенгликда яшаб келишларида қомусимизни ўрни беқиёсдир. Дунёда ўзга дин аҳлларига тегишли черковларни махсус қўриқлаш соқчилари қўриқлаб туришади. Ўзбекистонда-чи? Бирорта ўзга дин ахлларига тегишли черковларда қўриқлаш бўлинмалари йўқ. Бу эса қомусумизни адолатли қонун эканлиги юртимиздаги тинчлик, тотувлик, бағрикенглик исботидир. Бугун дунё ҳамжамияти, йирик уламолар ҳам юртимиздаги бағрикенгликни эътироф этмоқдалар. Ислом уламоларидан Ахмад Шакий “Ўзбекистонда барча динлар, барча элатлар бағрикенгликда яшаб келмоқда”-деганди. Франция давлат арбобларидан бири Итиен Пенти: “Кейинги йилларда францияда турли миллатлар ўртасида келишмовчиликлар бўлаётганлиги ўрнида, бугун Ўзбекистонда турли миллат ва элатлар ўртасида тотувлик ва бағрикенгликни Францияга намуна қилиб кўрсата бўлади”-деганди.
Мухтарам юртбошимиз Ш.М.Мирзиёевнинг кенг кўламли ислохотлари, тинчлик, тотувлик, бағрикенглик ғояларини амалга оширишда бош қомусимизнинг ахамияти катта бўлмоқда. Зеро қиёматга қадар Аллоҳ таолонинг ҳимоясида бўлган Қуръони карим замиридаги эзгулик ғояларини ўзида мужассам қилган бош қомусимиз ҳам абадиятга хизмат қилиши муқаррардир.
Яратганнинг ўзи юртимизни тинч, халқимизни тотувлик, бағрикенгликда, қомусимизга амалларини бардавом айласин!


“Қизибиби” жомеъ
масжиди имом хатиби: Ҳ. Жаҳонов

скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш