Миссионерлар кўзлаган мақсадлар

27-12-2016, 18:58 admin Мақолалар / Янгиликлар 1 915

Миссионерлар кўзлаган мақсадлар
Ватанимиз мустақилликка эришганидан сўнг маънавиятни юксалтириш, диний қадриятларни тиклаш борасида катта ишлар қилинди. Мамлакатимизда 130 дан ортиқ миллат ва элат, ҳамда 16 та диний конфессия ўртасида тотувлик, бағрикенглик ҳукм сураётгани алоҳида таҳсинга лойиқ.
Шундай бўлишига қарамай диний қадриятлар эркинлигидан ғаразли мақсадда фойдаланувчилар чиқиб қолгани ҳам дилни хира қиладиган ҳақиқат. Бундайлардан баъзилари муқаддас Ислом дини номидан иш юритиб, унга доғ тушираётган экстремистик ҳамда террористик оқим ва ташкилотлар бўлса, бошқалари христиан динини ниқоб қилиб олган секталар ва уларнинг “миссионер”ларидир.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31-моддасида барча фуқаролар учун виждон эркинлиги кафолатланган. Бунга кўра, ҳар бир инсон динга муносабатини ўзи белгилаши зарур. Бунда бошқаларнинг тазйиқ кўрсатиши, мажбурлаши ёки қизиқтириши ман қилинади. Айниқса, бир диндаги шахсни бошқа динга ўтказиш ҳаракатлари қатъиян таъқиқланади. Бу йўриқ “Виждон эркинлиги ҳақидаги қонун”да акс этган. Агар бир инсоннинг ўз динини ташлаб бошқа динга ўтиши аҳолининг аксари шу динда бўлган ўлкаларда диний адоват келтириб чиқаришини ҳисобга олсак, бунинг жиноят экани аён бўлади.
Мусулмон мамлакатларида маҳаллий аҳолини ўзга динларга миссионерлик йўли билан тарғиб этиш дунёда анчадан бери кузатиб келинаётган ҳолдир. Бундай ҳаракат айниқса собиқ Совет давлати ҳудудида кенг тарқалди. Шундан келиб чиқиб, миссионерлик, унинг тарихи, ўз олдига қўйган вазифалари ҳақида билиб олиш ҳар биримиз учун ҳам қарз, ҳам фарздир. Зеро, Республикамизнинг биринчи Президенти айтганларидек: “Ислом ота-боболаримизнинг динидир. Уни ташқи таъсирлардан, ёт унсурлардан тозалаш барчамизнинг муқаддас бурчимиздир”.
Миссионерлик бирор динни ўз юртидаги ёки ўзга юртлардаги бошқа диндагилар ўртасида тарқатиш соҳасидаги черков ташкилотларининг фаолиятидир. Миссионерлик давлатлараро урушлар пайтида мустамлакачи империяларни барпо этиш ва мустаҳкамлашда мафкуравий ҳужум қуролларидан бири сифатида ишлатилган. Миссионерлар махфий равишда Осиё халқларини забт этишда қатнашганлар ва ҳозирда бу найранглар ўзгача усулда давом этмоқда. II-Ватикан соборида (1962-1965) миссионерлик масалалари муҳокама қилиниб, у ҳақида қонун тасдиқланган.
Ҳозирда миссионерлик “табшир” (башорат бериш), “тансир” (насронийлаштириш) каби номлар билан аталади. Аммо улар асл фаолиятларини ниқоблаш учун турфа чиройли номлардан фойдаланадилар. Хусусан, ўзларига ва сафларига қўшилганларга ҳар хил илоҳий сифатлар бериб (“худонинг ўғли”, “муқаддас руҳ билан сўзлашувчилар” каби), ўзгалардан ажралиб туришларини таъкидлаб, шу тариқа уларни сафларида тутиб турадилар. Бу йўлда улар атайлаб Ислом аҳкомларини бузиб кўрсатиш, Қуръон оятларини бир-бирига тескари қўйиш, пайғамбаримиз (С.А.В.) ҳадисларини нотўғри талқин қилиш каби жирканч усуллардан фойдаланадилар. Инсонларнинг диний саводхонлиги етарли эмаслигидан жуда унумли фойдаланадилар.
Уларнинг мақсадлари асосан уч нуқтада жамланади:
1. Халқларни христианлаштириш. Шу орқали уларни иқтисодий, сиёсий, маънавий жиҳатдан Ғарб давлатлари таъсири доирасига олиш.
2. Халқларда ўз динига шубҳа уйғотиш, уларни ўз динидан чиқариш ва динсиз қолдириш.
3. Азалдан христиан бўлганларни ўз динларида мустаҳкамроқ туришга чорлаш ва улар сафини “янги христианлар” билан тўлдириш.
Улар мақсадлари йўлида ҳеч қандай воситани аямайдилар, усул-найранглари доимо такомиллашиб боради. Мана улардан бир нечтаси:
1. Инсоний ёрдамлар кўрсатиш. Бунга, албатта, моддий ёрдамлар (тиббиёт, озиқ-овқат) ва сўзсиз, “руҳий” ёрдамлар киради.
2. Жамият ахлоқини бузиш (барлар, дискотекалар, тунги клублар ташкил этиш ва уларда оммавий ахлоқсизликлар уюштириш).
3. Маҳаллий халқ тилида ўша халқнинг урф-одатларини ҳисобга олган ҳолда, сифатли, рангли, расмли христиан даъват китобчаларини бепул тарқатиш. Кўпинча бу китоблар Қуръон оятлари билан “безалади”.
4. Христианликни тарғиб қилувчи газета-журналлар чиқариш.
5. Спорт мусобақалари, кўргазмалар уюштириш ва қатнашувчиларга буклетлар ва ҳадялар улашиш.
6. Мусулмон ўлкаларга турли (масалан ҳамшира, тарбиячи) номлар остида миссионер кадрлар жўнатиш.
7. Инглиз тили, компьютер ўргатиш ниқоби остида миссионерлик кутубхоналарини, клубларини ташкил этиш.
8. Ўз сафларига қўшилганларни моддий рағбатлантириш, уларни чет элларга жўнатиш, уларни иш билан таъминлаш.
9. Ўз юртларига келган саёҳатчиларни ҳам назардан четда қолдирмаслик ва ҳоказо.
Кўриб турганингиздек, уларда ғоя ҳар қандай воситани оқлайди. Ушбу найранглар таъсири остида ҳар бир кишида учта ҳолат кузатилади:
1. Тарғиб қилинаётган ўзга динни қабул қилади.
2. Баъзи ҳолларда ўзга динни ҳам ҳақ йўлда деб ўйлай бошлайди.
3. Баъзи ҳолларда эса ўз динига бўлган садоқати йўқола бошлайди.
Бизга нима учун бу мавзу керак?
Авваламбор, халқимизни огоҳликка чақириш, зеро “Ватан”, “Миллат”, “Дин” тушунчалари муқаддас тушунчалардир. Уларга эътибрсизлик қилишга ҳеч бир кишининг ҳаққи йўқ, чунки буларсиз инсон ўзлигини йўқотади.
Иккинчидан, ҳар бир инсон бирор нарса ҳақида тўғри тасаввурга эга бўлмоғи зарур. Бирор нарсани нотўғри талқин этишга, бўяб кўрсатишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ, чунки бу ёлғончилик бўлади, ёлғончи киши мусулмончиликдан чиқиши ҳақида ҳадиси шарифларда таъкидланган.
Хатирчи туман “Галабек” жоме масжиди имом хатиби Мирзаев Отамурод.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш