Меҳмонли уй - барокотли уй”.

25-10-2023, 12:10 admin Мақолалар 142

Меҳмонли уй - барокотли уй”.
Аллоҳ таоло ваҳий орқали Иброҳим (аллайҳи салом)га деди: (Меҳмонларингни иззат қил! “Иброҳим алайҳи салом ҳар сафар келган мехмон учун қўй гўшти қовирадиган бўлдилар”. Аллоҳ таоло “Меҳмонларингни иззат қил!” Иброҳим алайҳи салом ҳар сафар келган бузоқ қовурадиган бўлдилар”. Аллоҳ таоло яна такрор айтди “Меҳмонларингни иззат қил!” Иброҳим алайҳи салом ҳар сафар келган меҳмон учун туя суядиган бўлдилар.) Аллоҳ таоло яна такрор: “Меҳмонларингни иззат қил!”-деб айтганида Иброҳим алайҳи салом ҳайратда қолдилар ва ўзлари шахсан меҳмонларга хизмат қила бошладилар. Шундан сўнг Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳи саломга ваҳий орқали шундай деди: “Мана энди сен меҳмонларни иззат қилдинг!”. Демак, бундан кўриниб турибдики, хонадонга ташриф буюрган ҳар қандай меҳмонга хонадон эгасининг ўзи хизмат қилиши катта ажрларга сабаб бўлади ва бу суннат амал хисобланади. Ривоятларда келишича Пайғамбаримиз аллайҳи салом хонадонларига келган меҳмонларга ўзлари хизмат қилар эдилар. Халқимизда “Меҳмон Атои худо”-деган нақл бор. Барча ўтган аждодларимиз ҳам уйга келган меҳмонни Аллоҳнинг меҳмони деб атаб келганлар. Ўша инсонни ўз уйларида қабул қилиш учун мусобоқалашар эдилар. Донолардан бири шундай деган экан ҳеч бир киши учун хаттоки у султон бўлса ҳам меҳмонга, отасига ёки эрига хизмат қилиш уят бўлмаслиги керак. Хадиси шарифларнинг бирида “Аллоҳга ва сўнгги кунга иймон келтирган одам меҳмонини иззат қилсин”- деб баён қилинади. Динимизда меҳмондўстлик мақталадиган амаллардан биридир. Шу ўринда қўни-қўшни, яқин ёронларни меҳмон қилмаган одам бўлмаса керак. Меҳмонни иззат икром қилиш иймонни бутлигидан дарак беради. Абу Хурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича Росулуллоҳ соллаллоҳу аллайҳи вассаллам “Ким охират кунига ва Аллоҳга иймон келтирган бўлса меҳмонини ҳурмат қилсин”. Бу хадис инсонларни бир-бирига боғлайди. Ўртада мухаббат пайдо қилади. Аждодларимиз ҳам худди мана шу ўгит ва кўрсатмаларга риоя қилиб келишган. Қолаверса, ўзбек халқи мехмондўстлиги билан бутун дунёларга намуна бўлиб келган. Шу ўринда меҳмон кутишни ўзига хос одоблари бор.
- Мехмон кутиш учун яхши ният қилиш;
- Мехмонни чиройли кутиб олиш;
- Мархабо, хуш келдингиз деган маъноларда;
- Мехмонни муносиб ўринга ўтказиш;
- Мехмоннинг вақтига қараш ва уни хурмат қилиш;
- Мехмон учун ортиқча машаққатни ўз зиммасига олмаслик;
- Мехмонни хаққини адо этишлик;
- Мехмонларга хонадон сохибини айнан ўзи хизмат қилишлиги;
- Мехмонга мехмон бўлиб турган вақтида яхшиликлар қилиш;
- Мехмон кетаётганда хонадон сохиби биргаликда эшиккача кузатиб қўйиши;
- Мехмон кетишидан олдин эшикни ёпиб кириб кетмаслик яъни мехмон токи уловга миниб кетмагунча хонадон эгаси эшикни ёпиб кириб кетмаслиги керак;
Ўзбек халқимиз азал-азалдан мехмондўст халқ бўлиб келган. Таниган ватанимаган инсонини иззат-икром қилиб бир пиёла чой билан бўлсада мехмон қилган. Очиқ юз билан уйини тўридан жой берган. Шунинг учун ҳам халқимизда мехмонли уй баракали уй деб бежизга айтишмаган. Аллоҳ барчаларимизни мехмонини иззат-икром қилиб ажрлар билан сийланадиган бандаларидан қилсин.

ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги бош
имом хатиби хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси: У. Холова

скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш