АС-САЛОМ
"Ас-Салом", Аллоҳ таолонинг гўзал исмларидан биридир, Ассалому алайкум сўзининг маъноси" Сизга-тинчлик, саломатлик, офият тилайман дегани бўлади. "Валайкум ассалом деб жавоб қайтариш эса Сизга ҳам тинчлик бўлсин деганидир. Салом бериш бу суннат амал унга жавоб бериш эса вожиб бўлади. Мана шу биргина сўзда жуда кўп ҳикматлар бўлиб, у кишиларни эзгу, ниятга ҳақиқий инсонийликка чақиради. Салом бериш ва унга алик олиш жаннатдаги ҳикматлардан бўлиб унинг аввалини Одам (а. с) жаннатда тилларидан биринчи бўлиб фаришталарга "Ассалому алайкум" деб салом берганлар. Фаришталар ҳам уларнинг саломларига алик олганлар. Абу. Ҳурайро(р. а) ривоят қиладилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: Аллоҳ таоло Одам (а. с) ни ўз суратларида(яъни унга ўзида бор бўлган) тирик билувчи, ақл идрокли, эшитувчи, кўрувчи, сўзловчи: сифатларни ато этиб яратди. Унга ана бу ўтирган фаришталар ёнига бориб уларга салом бергин сўнгра уларни айтадиган алигини яхшилаб эшитиб ол чунки бу сенга ва сенинг зуриётинга йўлланган салом бўлади. Одам (а. с) бориб салом бердилар фаришталар "Ассаламу-Алайка ва Роҳматуллоҳ" деб алик олишди. (Сенга ҳам салом ва Аллоҳнинг раҳмати бўлсин деб) Сўнг жаннатга кирадиган барча инсонларга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин деб қўшиб қўйишди.(Имом Бухорий ривояти) Саломлашиш туфайли инсонлар ўртасида ўзоро ҳурмат самимият ва бир бирига нисбатан меҳр муҳаббат пайдо бўлади. Саломлашиш билан инсонлар ҳақига яхшилик, тинчлик осойишталик тилаб дуо қилинади, ва бу дуо иншааллоҳ қабул бўлади. Бизнинг юртимиз Ўзбекистондаги тинчлик барқарорликнинг асосий сабабларидан бири мана шу катта-ю кичик аёлу эркак ёшу қариларнинг тиллари салом бериб чарчамайди.
Кармана тумани "Талқоқ" маҳалласи отинойиси Мамадиёрова Дилором