Салом бериш.
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Аллоҳ таолога беадад ҳамду саноларимиз, Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳисобсиз дуруду салавотларимиз, саломларимиз бўлсин! Анас ибн Молик розяллоҳу анҳу:” Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ёш болалар олдидан ўтганда уларга салом берар эдилар”, дедилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам :"Агар бирингиз биродари билан учрашиб, саломлашса, қайтадан яна кўришганда ,ораларида дарaхт ёки девор ёки тош бўлса, унда яна салом берсин “, дедилар. Демак бир кунда бир неча бор кўришсак ҳам, салом бериш яхши экан. Инсон кўчадан уйга кирганда ҳам уйда одам бўлса ҳам бўлмаса ҳам салом бериш керак. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “ Агар оила аъзоларинг олдига кирсанг,салом бергин. Шунда ўзингга ҳам ,оила аъзоларингга ҳам барака бўлади”, дедилар. Мусулмон одам ҳар бир таниган танимаган одамига салом бериши яхши фазилат ҳисобланади. Бу тўғрида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:” Қорни очни тўйғизиши ва таниган- танимаганга салом бериши, мусулмон фазилатидандир” , дедилар. Шундай экан яхши , фазилатли, суннатни қоим қилувчи мусулмонлардан бўлайлик.
Учқудуқ тумани “Мустақиллик” МФЙ отинойиси З. Файзиева.