Хушфеъллик келиннинг зийнатидир.

20-01-2021, 17:49 admin Мақолалар 774

Хушфеъллик келиннинг зийнатидир.
Хушфеъллик инсонни жаннатга етаклайди.. Бу дунёда ҳам жаннат ҳаётида яшашга имкон беради. Тили ширин келин уйнинг чироғи кабидир, кўрган сари кўргинг ва у билан гаплашгинг келаверади. Майли жуда чаққон қўли ширин,эпли бўлмаслиги мумкиндир, лекин муомиласи чиройли бўлса, уйлайманки қайнона-қайнота ва турмуш ўртоғи унинг баъзи бир камчиликларига кўз юмади. Эрталаб очиқ чеҳра билан туриб, чиройли салом бериб, ойижон дадажон яхши ётиб турдингизларми? деса кўнгил яшнайди. Келин гўзал хулқли, иродали, Оллоҳни таниган, эрининг қавму-қариндошларига ҳурматда ва иззатда бўлса, эрининг оила аъзолари ҳам келинни ўз оила аъзоларидек қабул қилишади. Келин қанчалик гўзал бўлмасин, унинг муомиласи ўзини тутиши,қаноати бўлмас экан, гўзаллик кўзга кўринмайди. Бахтиёр бўлиш учун келин яхши тарбия қурган бўлиши, ўзиниг ақли ила эрининг қадр-қимматини баландлигини тушуна олиши зарур.
Шу ўринда бир ҳикоя эсимга тушди. Ҳазрати Иброҳим (алайҳис салом)Ҳазрат Исмоил (алайҳис саломни) ни кўргани Маккага борибдилар, ўғилларининг уйларига келиб эшикни тақиллатибдилар. Эшикни бир аёл очибди, аёл дағал ва менсимаган муомилада кимсан? кимни сўраяпсан дебди. Иброҳим (алайҳис салом) паст овозда сиз кимсиз дебдилар. Мен Исмоилнинг хотиниман деб дағал овозда жавоб берибди. Ҳазрат Исмоил қаерда дедилар, уйда йўқ овга кетди-деди аёл. Аёлнинг дийдаси қаттиқлиги совуқ аҳлоқ соҳиби эканлиги афтидан кўриниб турарди. Иброҳим(алайҳис салом) аҳволингиз турмушингиз қандай деб савол берибдилар. Хотин жуда қийинчилик билан яшаяпмиз деди.
Юзидан нур ёғаётган кексага уйга киринг деган сўзни айтмади. Аёлнинг ношукур ва меҳмондўст эмаслиги сўзидан яққол билиниб турарди. Иброҳим (алайҳис салом) ўғлининг бундай бадхулқ аёл билан умр ўтказишидан афсусланди. Келинига эринг келиши билан айтиб қўй: Уйнинг остонасини алмаштирсин деди. Исмоил(алайҳис салом) овдан келгач уйидан бир муаттар ҳидни сезди, ва ким келганини сўради. У бир чол келганини ва сизни сўради остонангизни алмаштириш кераклигини айтиб кетди-деди. Шунда Исмоил(алайҳис салом) хотинини қўпол муомиласи отасига ёқмаганини билди. Хотинини бироз вақт ўтиб талоқ қилди. Бундан хулоса қилиш керакки,уйнинг сирини очмаслик, шукронада бўлиш, сабр қилиш, чиройли муомила, меҳмонни иззат ҳурматини жойига қўйиш, эрининг топганига қаноатли бўлиш кераклиги тушунилади.
Навбаҳор тумани"Бурқут"МФЙ отинойиси: Аҳмедова Маҳкамтош.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш