ХАЛИФАИ РОШИДИНЛАРДАН ҚОЛГАН МЕРОС.

29-09-2023, 21:56 admin Мақолалар 152

ХАЛИФАИ РОШИДИНЛАРДАН ҚОЛГАН МЕРОС.
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Энг илк муслим ва Расулуллоҳнинг энг биринчи содиқ дўстлари, улардан кеинги биринчи халифа Абу Бакир Сиддиқ ҳақида ажойиб ҳикоялар қолган. Муҳаммад алайҳиссалом ростгўйлиги ва исломни биринчи бўлиб тасдиқлаганлиги учун унга Сиддиқ, яъни ростгўйларнинг ростгўйи деб ном берган эдилар. Ислом динига биринчилардан бўлиб мушарраф бўлганлиги, пайғамбаримизнинг энг яқин ҳамкорларига айланганлиги сабабли исломга киришни хоҳламаган ўжар қурайшликлар Абу Бакир Сииддиққа жуда кўп изо ва жафолар етказганлар. Аммо ул зот Расулуллоҳни ҳимоя қилиш йўлида мушриклар изосидан қўрқмасдан, жафоларини писанд қилмасдан жонбозлик кўрсатган. Бир куни қурайшликлар Маккатуллоҳдаги Байтулҳарамда Расулуллоҳнинг шаънларига ёмон гаплар гапириб, мазаммат қилиб турганларида Муҳаммад алайҳссалом кириб қоладилар. Шунда қурайшликлар пайғамбарга итдай ташлариб: "Ҳали сенми бизни бошқа динга бошлайдиган?" деб сўроққа тутадилар. Шунда пайғамбар дадил: "Ҳа!" деб жавоб берадилар. Қурайшликлардан бири белбоғи билан пайғамбарнинг бўйинларидан буға бошлайди. Бу ҳолни кўрган Абу Бакир қурайшликлар олдига келиб: "Қандай бадбахт одамсизлар?" Раббим-яагона Аллоҳ" деган кимсани бекордан-бекорга ўлдирмоқчимисизлар? "-деб, пайғамбарни золимлар қўлидан ажратмоқчи бўлади. Қурайшликлар эса энди Абу Бакирга ташланиб, уни соқолидан тортиқлаб, аяамасдан калтаклайдилар. Абу Бакир Сииддиқ уйига боши ёрилган ҳолда аранг етиб келиб, ҳушидан кетади. Ҳушига келган заҳоти:" Расулуллоҳнинг аҳволлари қалай? "- деб сўрайди. Унга:" Пайғамбарнинг аҳволлари яхши ", деб жавоб қайтаришса ҳам, деворларни ушлаб Муҳаммад алайҳссалом олдиларига пешвоз чиқади ва у зотнинг соғ- саломатликларини кўргандан кейингина тинчланади. Ҳа Муҳаммад алайҳссалом ўз дўстлари- содиқ мусулмон Абу Бакир Сииддиқ ҳақида: "Бутун ер юзи аҳолисининг имони Абу Бакир имони билан тарозуда солиштирилганда, албатта, унинг имони уларнинг имонларидан босиб кетган бўларди", деб бежиз айтмаган эдилар. Тўғри йўлдан борувчи- рошидин халифалардан биринчиси бўлмиш Абу Бакир Сииддиқнинг ҳаёти ва фаолияти инсоният тарихида дўстга содиқлик, имон- эътиқодга содиқлигининг энг ёрқин тимсоли бўлиб қолди.
Манба асосида ёзилди.
Давоми бор.
Навоий шаҳар Умид қўрғони Хончорбоғ МФЙ отинойси Қулбобоева Мавлуда.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш