Жаннат башорати берилган ўнликдан қолган фазилатлар.

24-05-2021, 13:20 admin Мақолалар 966

Жаннат башорати берилган ўнликдан қолган фазилатлар.

Мусулмон уммати ичидан ўн кишига улар тирик чоғларидаёқ жаннатга киришлари ҳақида ишончли башоратни берганлар. Ўша ўн кишининг тўрттаси биринчи тўрт рошид халифалар: Абу Бакр Сиддиқ, Умари Одил, Усмон Зуннурайн ва Али Муртазо розияллоҳу анҳумлардир. Биринчи бўлиб жаннат башорати берилган ўнликдан қолган олтиталари-Зубайр ибн Аввом, Талха ибн Убайдуллоҳ, Саъд ибн Абу Ваққос, Абу Убайда ибн Жарроҳ, Абдураҳмон ибн Авф ва Саъийд ибн Зайд розияллоҳу анҳумолар.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. " Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳиро тоғи устида эдилар. Бас, у қимирлаб кетди. Шунда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Эй Ҳиро, сокин бўл, устингда Набий, сиддиқ ва шаҳиддан бошқа ҳеч ким йўқ", дедилар. Ўшанда унинг устида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам, Абу Бакр, Умар, Усмон, Али, Талха, Зубайр ва Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳум бор эдилар.
" Аллоҳнинг йўлида бирининчи бўлиб қилич яланғочлаган киши Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳудир. Оз сонли ўта заиф мусулмонлар ҳар томондан ҳужумга учраб турган таҳликали бир пайтда ўн беш ёшли мусулмоннинг кўрсатган жасоратини кўринг!. Ўзи ҳам, дини ҳам, оз сонли шериклари ҳам таҳликада турган бир пайтда дуч еелган душманнинг бошини узаман, деб қилич яланғочлаб чиқиши ўзи бўлмайди! Бунинг учун инсон бутун вужудидан иймон мустаҳкам жой олган. Аллоҳ таолонинг дини учун жон беришга тайёр юракка соҳиб одам бўлиши керак. Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳу ана шундай зотлардан эдилар. Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳунинг ислом ва мусулмонлар учун, дину диёнат ва Ватан ҳимояси учун еўрсатган қаҳрамонликларини ҳисобга олиб, у кишини "Ҳар Набийнинг ҳаворийси бор. Менинг ҳаворийим Зубайр" деган олий даражали нишон билан тақдирлаганлар. Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳу умр бўйи бу нишонни ёлғиз ўзлари тақиб юрганлар. Ҳамма у кишини Набийнинг Ҳаворийси"деб атар эди.
"Ҳаворий" сўзи, ихлосли, мусаффо, энг яқин дўст ва ёрдамчи маъноларини англатади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда Исо алайҳиссаломга ихлос қилган, у зотга нисбатан кўнгиллари энг мусаффо бўлган ҳамда энг яқин дўст ва ёрдамчи бўлган фидокорларни "Ҳаворий" деб атаган. Уларга ўхшаш саодатли кишилар ҳар бир Набийнинг уммати ичида бўлган. Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматлари ичида ана шундай олий унвонга Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳу сазовор бўлганлар.
Диний манбалар ёрдамидан фойдаланилган.
Навоий шаҳар "Хончарбоғ" МФЙ отинойиси Қулбобоева. М.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш