Каъбатуллоҳда туғилган гўдак
Бисмиллаҳир рохманир рохим .
Ривоят қиладиларки Қурайш шайхларидан бўлган Абу Толибнинг қизи Фотима Макка аҳлининг кунлик одобларига кўра Каъбатуллоҳга ибодат учун келади.Бу ҳомилали бўлиб ,ой-куни яқинлашиб қолган эди.Фотима одатга кўра Каъбаи муаззамани етти марта айланиб тавоф қилиб чиқмоқчи бўлади,шунда бирдан уни тўлғоқ тутади,ва у Каъбанинг парда пўшларига ўралиб йиқилиб қолади.Шу аснода у кўз ёради.Шунда улуғ,шарафли мақомда гўдак туғилиши Маккада биринчи бор юз берган эди.Гўдакка у олий бир масканда туғулганлиги боисидан Али деб исм берадилар.Бу гўдак кейинчалик вояга етиб хулафои –рошидинлардан бири,исломнинг мислсиз жон куяри,Пайғамбаримизнинг жондан севган иниси даражасига етишади.Ҳазрати Али ўз хаёти, дин имон йўлида қилган буюк ва қахрамонона сайъ-ҳаракатлари билан тарихда абадий қолади.Ҳазрати Алининг дину-ислом йўлида кўрсатган шахд-шижоатлари ,олиб борган жанглари, фидоийликлари борасида исломий китобларда кўп ва хўп ёзиб ўтилган.Қўйида биз бу зотнинг хаётида юз берган ҳамда унинг энг олийжаноб инсоний фазилатларидан далолат берувчи бир воқеани сўзлаб ўтамиз.Вақтеъки хулафои –рошидинлардан учинчиси Ҳазрати Усмон исёнчилар томонидан ўлдирилгандан кейин мусулмонлар кўпчилигининг розилиги билан Ҳазрати Али Халифа этиб сайланади.Дину- имонини, эътиқодини маҳкам тутган янги ҳалифа мамлакатда тартиб-интизом ўрнатишга, баъзи бир дунёвий бойликларга хирс қўйган худбин кимсаларни тийиб қўйишга киришади.Турган гап ,бу айрим мансабпараст шу жумладан халифалик мансабига кўз теккан кимсаларга ёқмайди.Улар Хазрати Алига қарши фитна ва иғва туза бошлайдилар.Бу кимсалар ўз ёнларига анча нуфузли саҳобаларни,ҳусусан Пайғамбаримизнинг с.а.в бевалари, уммул мўъминин, яъни имонлиларнинг онаси ҳазрати Оиша онамизни ҳам тортадилар.Ҳазрати Оиша р.а исёнчилар томонидан ўлдирилган Усмоннинг хунини талаб қилиш шиори билан чиқиб, одамларни жангга чорлайди,Ҳазрати Алини эса Усмоннинг қотилларини тезда топиб жазоланмаганликда, қисқароғи исёнчиларга тарафдорликда айтилади.Ҳазрати Али қийин аҳволда қолса ҳам ислом аҳлининг иккига бўлиниб кетиши ва беҳуда қон тўкилишининг олдини олиш учун қўлидан келган барча ҳаракатларни қилади,жанжални тинч йўл билан ҳал этилиши учун тиришади, аммо ҳазрати Оиша ва унинг тарафдорлари тўплаган қўшин билан Ҳазрати Али бошчилигидаги қўшин ўртасида қаттиқ жанг бўлади.Бу жангда Али тарафдорлари енгади ва Ҳазрати Оиша р.а асир олинади. Ҳазрати Али у билан жуда яхши муомилада бўлади,ва тезда озод қилиб, қимматбаҳо совға-саломлар билан уйига жўнатиб юборади. Мардлари шоҳи Ҳазрати Алидан Аллоҳ рози бўлсин!
Манба асосида ёзилди:давоми бор.
Навоий шаҳар Хончорбоғ мфй отинойиси М.Қулбобоева.