САБР ҚИЛСАК .....

8-08-2022, 10:26 admin Мақолалар 351

САБР ҚИЛСАК .....
Сабр дегани бир улуғ фазилатни Аллоҳ бизга ато
қилган. Биз уларнинг ҳақиқий
таъмини кутуб яшаймиз, шундагина рохат қиламиз.
Бу ҳам инсон учун бир синов
Яъни "Сабр қилсанг , ғўрадин ҳалво битар".
Сабрли киши қийинчиликларни
сабот билан қарши олади, уни
Аллох тарафидан юборилган синов деб билади.
Қуръон ва ҳадис ҳамиша бизга
яхши далилдир. Ҳар иккисида
ҳам қийинчиликларга бардошли , одамларнинг озорларига чидаш, камбағаллик,касаллик ва яқин кишисини йўқотиш каби мусибатларга бардош беришга ўргатади. Мана шуларнинг барчасида сабир турибди.
Сабрсизликнинг қандай ёмон
оқибатларга олиб келишини хаётда кўп учратамиз. Ҳали тузулиб улгурмасдан, бузулиб
кетаётган оилалардаги ҳолат
бу сабрсизликнинг ҳосиласидур. Ҳозирги кунда йигирма, ўттиз йиллик оилалар ҳам ажрим учун ариза бермоқда. Маҳалла, қариндош уруғ, ҳатто ўз ота - онасига ҳам қулоқ солмаяпди. Бир - бирини арзимас камчилик - нуқсонларига чидаб сабр қилишдан кўра, ўзларича эркин яшамоқни маъқул кўрадилар. Ҳар икковлари бир бирларига ғазаб ва нафрат билан қарамоқдалар. Ёш
оилалардаги ажримлар сони эса афсуски кун сайин кўпайиб
бормоқда. Ахир бизнинг бобою момоларимиз, бошларига ҳар
қанча қийинчилик келсада , биргаликда енгиб ўтишганку.
Биргалашиб ҳар қандай тўсиқни енганларку. Бир бурда
нон топиш амримаҳол, устларига кийишга кийимлари йўқ , яшашга ҳатто уйлари бўлмасада, бир -бирларидан ажралишмаган, бир - бирларини суяб яшашган.Сабр қилишган. Сабр кўпроқ аёллар учун фойдали. Албатта, аввал ҳам , ҳозирги кунларда ҳам биз учун
Аллоҳ томонидан юборилган
синовлар кўп. Рўзғорнинг оғир
юкини кўтариш, унинг битмас тугамас ташвишлари, уйқусиз
кечалару, чопа - чоплар бу машаққатлар барчамизда мужассамдир. Аммо биз аёлмиз
бизга Аллоҳ буюк сабр ато қилган. Дарҳақиқат, Аллоҳ сабр
қилгувчилар билан биргадир
(Марям сураси , 65- оят)
Фақат сабр қилгувчиларга ажр мукофатлари беҳисоб берилур !
( Наҳл сураси , 96-- оят.)
Ҳар - биримиз сабрли бўлишни фарзандларимизга ўргатиб борайлик , мукофатини эса Аллоҳ бергувчидир. Беҳудага айтилмаган
Сабрнинг таги , сариқ олтин деб.

Хатирчи туман бош отинойси
Раззақова Раъно.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш