Жонингизга қасд қила кўрманг!
Яратганга беадад шукурлар бўлсинки юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо. Ана шундай хотиржамлигимиз ортидан жамиятимиз тараққиёти кундан кунга одимлаб, маҳалла, шаҳар ва қишлоқларимиз таборо чирой очиб бормоқда. "Гуруч курмаксиз бўлмайди"- деганларидек, баъзи инсонлар ҳаётнинг айрим синовларига сабри етишмаслигидан, ўз жонига қасд қилишмоқда. Аллоҳнинг неъматларини санаб саноғига етиб бўлмайди. Яшаш ва ҳаёт неъмати ҳам шулар жумласидандир. Аллоҳ бандасига беҳисоб неъмат бергани қадар, албатта ҳар бир банда охиратда бу неъматлар тўғрисида сўралишини ҳам Ўз каломи Қуръони каримда англатди. Инсон ҳар қандай синов, мусибат, қийинчиликларда сабр қилиб Аллоҳнинг раҳматидан умидвор бўлиб яшаса, албатта Аллоҳнинг розилиги ва яхшиликларига эришиб бораверади. Сир эмаски охирги пайтларда, ўз жонига қасд қилишнинг ҳар хил кўринишлари учраб турганини гувоҳи бўлмоқдамиз. Айниқса бу ҳолат хотин-қизлар ва ёшлар орасида кўплаб содир бўлаётгани жуда ҳам ачинарли ҳолат. Инсон яшар экан икки дунёда ҳам яхшиликларга эришишга ҳамда, яхши амаллар орқасидан жаннатга киришликка умид боғлайди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам, "Ҳадиси қудсий" да Аллоҳ таоло марҳамат қилади "Бандам ўзини-ўзи ўлдириб, Менинг унга берган умримга шукур қилмай, шошилди. Шунинг учун жаннатни абадий ҳаром қилдим"- дедилар (Имом Бухорий ривояти). Демакки банда ўз жонига қасд қилиб, жаннатдан абадий маҳрум бўлиши тўғрисида огоҳлантирилади. Жонига қасд қилган кишига баъзида илм маърифатдан йироқ, ўзини англаб етмаган деган айблов ҳам қўямиз. Лекин бу ҳолат бутун бир жамиятда устоз, мураббий, тарбиячи, зиёли касб эгалари орасида учраётганини қандай тушиниш мумкин. Яқинда қирқ ёшлар чамаси бир ўқитувчи аёл, ўғил туғмаганлигини важидан, турмуш ўртоғи жанжал кўтариб. мунтазам равишда калтаклашидан чарчаб, ўз жонига қасд қилишга қаарор қилган. Суҳбат жараёнида бу йўл ечим эмаслиги, учта вояга етмаган қизларини тақдири нима бўлишини, қолаверса бу билан Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлиши тўғрисида Қуръон ояти ва ҳадислар орқали тушунчалар бериш оқибатида, аёлни ўз фикридан қайтишига эришдик. Инсон ҳаётда яшар экан, амаллари орқасидан иззат-обрў топиб, яхшиликлари ортидан эса даражотларга эришиб бораверади. Ирода ва сабрсизлик ортидан ўз жонига қасд қиладиганлар, болалари, ота-онаси ва аҳилларини қандай аҳволга қўйиб кетмоқдалар, бу иснод ортида орқасидан қолганларни юрак-бағри қон, қўни-қўшни, маҳалла кўй олдида қандай бош кўтариб юришади?. Бегуноҳ гўдаклар қисматига қоп-қора тамғани босиб, улар ҳаётини остун-устун қилиб кетаётганларини ўйлаб кўришмайдими?. Хўп бу дунёдан кетишга шунчалар шошар экансиз, қаерларга кетмоқдасиз, амалларингиз ортидан сизни қарши олувчи Аллоҳнинг ҳузуригами?, нима қилган тақдиримизда ҳам Аллоҳга юзланамизку?. Ҳадиси шарифларда банда қандай усул, йўл билан жонига қасд қилган бўлса токи қиёматга қадар, ўша йўсинда азобда бўлишидан огоҳлантирилади. Инсон бу дунёда яшаб ўтиб, ҳаёти сўнгида Аллоҳга юзланиши абадий қонундир. Шариатимиз инсонни дунё ва охиратини обод қиладиган ишларга буюриб, зарарли амаллардан қайтаради. Шундай экан банда Аллоҳ берган умр неъматини яхшиликлар, савобли ва солиҳ амаллар қилишга сарфласа, бошига келаётган ҳар бир қийинчилик ва мусибатларни Аллоҳдан деб қабул қилиб сабр қилса, албатта Яратганнинг раҳматига сазовор бўлиши муқаррар.
ЎМИ Навоий вилояти бош имом хатиби
хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси: У.Холова