Ӯз жонига қасд қилиш.
"Ӯзларингизни ӯлдирмангиз! Албатта, Аллоҳ сизларга раҳимли шавқатлидир"(Нисо сураси 29-оят)
Аллоҳ таоло инсонга кӯп неъматларни берган, уларни ичида энг қиммати энг муҳимларидан бири ҳаёт, тириклик неъматидир. Инсонни ҳаёти доим бир хил неъматлар ичида кечмайди, гоҳида енгил, гоҳида оғир, баъзида хурсандчилик, баъзида мусибат.Қуръони каримда бу ҳақда шундай дийилган. "Ҳақиқатдан инсонни (дин ва дунё ишларида меҳнат ва)машаққатда (бӯлиш учун)яратдик.( Балад сураси 4 -оят)
Динимиз таълимоти бӯйича дунёда юз берадиган барча ишлар Аллоҳ таолонинг хохиш иродаси билан бӯлади.Мӯмин-мусулмон киши ҳаёт қийинчиликларини дунёнинг синови экани, ҳар бир мусибат, ҳатто тиконнинг кириши ҳам ажирсиз қолмаслигини билади.У қийинчиликларга сабр бардошли бӯлади ва савоб умид қилади. Аллоҳ таоло марҳамат қилади "Сизларни бир оз хаф хатар ,очлик билан молу-жон ва мевалар (ҳосилини)камайтириш йӯли билан синагаймиз.Сабр қилувчиларга хушхабар беринг (эй Мухаммад)Уларга мусибат етганда; Албатта биз Аллоҳни ихтёридамиз ва албатта, биз Унинг ҳузурига қайтувчилармиз "дейдилар Айнан ӯшаларга Парвардигорлари томонидан саловат (мағфират)ва раҳмат бордир ва айнан улар ҳидоят топувчилардир( ."Бақара -155-оят)Демак иймонли кишилар ҳеҷ қачон тушкунликка тушмасликлари керак, балки яхшиликдан умидвор бӯлиб, доимо ҳаракатда бӯлишлари керак. Шуни билиш керакки бирор қийинчиликдан қутилиш ёки кимдандир норози бӯлиб ӯз жонига қасд қилиш масалани ечими эмас.Масалан қарз ёки молиявий қийинчилик сабабли ӯз жонига қасд қилган одам қарзидан қутилиб қолмайди. Балки янада қийинроқ бӯлган охиратда қарздор одамга айланади.Ундан кӯра бу ҳаётда яшаб мақсади учун курашиб, икки дунёда ҳам юзи ёруғ бўлиши ҳақиқий инсонга хосдир.Кимдир ӯз жонига қасд қилиб гуноҳкор бӯлади,орқасида ота -онасини ва яқинларини қаттиқ қайғуда қолдиради. Ӯз жонига қасд қилишнинг охиратдаги оқибатлари яна ҳам оғирроқдир. Динимизда инсонни ӯз жонига қасд қилиши катта гуноҳ ҳисобланади. Аллоҳ таоло бандасига омонат ато қилган жонни фақат Ӯзи хохлаган пайтда қайтариб олади. Аллоҳ таоло берган жонни бандани ӯзи олишига ҳаракат қилиши Аллоҳ таолони тақдирига норозиликдир. Агар инсон Аллоҳ берган неъматларини тафаккур қилса, ӯзидан ёмон аҳволда бӯлган минглаб одамлар борлигини ва уларни кӯпчилиги шукр қилиб яшаётганини тушуниб етса,тилига беихтиёр шукр келади, камчиликлари учун истиғфор айтади. Фарзандларимизга динимиз асослари,ибодатнинг маъносини гуноҳ савоб, ҳалол ҳаромни оиладан ӯргатиб боришимиз керак. Хулоса шуки, мӯмин мусулмон киши доим Аллоҳни раҳматидан умидвор бӯлиб, азобидан қурқиши керак. Ана шунда унинг иймони саломат бӯлади, шайтон васвасаларидан омонда бӯлади. Аллоҳ таоло бизга омонат қилиб берган ҳаёт неъматини ва умримиз йилларини солиҳ амаллар билан ӯтказиб, кундалик ҳаётий қийинчиликлар ва муоммоларимизни ақл заковат билан ҳал қилайлик. Аллоҳ таолони раҳмату мағфиротидан доим умидвор бӯлиб,иймону эътиқодли бӯлишликни Аллоҳ таолони неъматларига шукур, синов учун берилган мусибатларига сабр қилиб яшашликни Аллоҳ таоло ҳаммамизга насиб этсин.
"Навбахор" МФЙ отинойиси Ҳайитова Маҳбуба