Аёл ўз жонига қасд қилса.

20-09-2022, 16:46 admin Мақолалар 302

Аёл ўз жонига қасд қилса.
Анча йиллар олдин қишлоғимизда бир даҳшатли воқеани эшитдим.Йигирма ёшли қиз, унаштирилган бўлажак умр йўлдоши касалга чалиниб вафот этгач,"усиз яшаб нима қиламан?"дея хат қолдириб, ўзи жонига қасд қилган.Ҳали ҳаётида ҳеч нарса кўрмаган қиз эди у. Уни билганлар эсизгина фариштадек қиз эди..дейдилар.Лекин фаришталар Аллоҳнинг ҳар бир. истагига бош эгиб ,"лаббай" деб турадилар-ку ! Аллоҳ хоҳлади инсон қилиб яратди, унга умри азизни туҳфа қилади.Шу умрга нуқта қўйишга жазм қилган ўша қизни фариштадек. экани қолдими?. Ҳаёт бешафқат.Аммо Аллоҳнинг иродасига Сабр қилиш буюрилган- ку !Аллоҳ таоло Қуръони каримда "Биз ҳақиқатан, инсонни(дин ва дунё ишларида меҳнат ва машаққатда ( бўлиш учун) яратдик". Балад сураси, 4 оят дея амр этган. Кишилар айрим ҳолатда қувончидан боши осмонга етса, баъзан кўзига ёруғ олам зимистон бўлиб туюлади. Бундай пайтда кўпчилик айниқса ёшлар ўзларини омадсиз ,нотавон. ҳис қиладилар.Мана шу марҳума қиз мактабдан устозлари ,тенгдош дугоналари, оиладаги ака ,ука, сингил , энг асосийси, қиз ўстириб армонда қолган, ғамдан қовжираб бўлган отаю онасига ҳам хиёнат қилмадими? ." Бу дунё- Имтиҳон жойи"-деган ҳикматга кўра ўша. синов қаршисида ожиз. қолиб енгилди. Бу қизга охират саодатига етмоқ насиб қилмади. Биз бандалар."Эй Раббимиз, бизга бу дунёда ҳам яхшилик. ато. этгин, охиратда ҳам яхшилик(ато этгин) ва бизни дўзах азобидан асрагин". Бақара сураси ,201 оят, дея Яратганга илтижо этамиз.Ўз жонига қасд қилганлар Аллоҳ берган умр аталмиш неъматга хиёнат қилганлардир.Улар шайтон сўзига юрдилар ва албатта Аллоҳ ваъда қилган ажру мукофотлардан бебаҳра , ношукр инсонлардан бўлдилар.Уларга бу оламда ҳатто жаноза ҳам насиб қилмади.У дунёларини фақат Аллоҳ билади. Азиз аёллар, Аллоҳ берган азиз умримизнинг қадрига етайлик .Уни. эзгуликларга сарфлайлик.Боқий дунёга - Яратган ҳузурига фақат Ўзи чорлагандагина ёруғ юз билан борайлик.Ўз жонига қасд қилишликдан гуноҳ азимдан Ўзи асрасин.! . Аллоҳ менга ҳарб қилувчиларга қарши бизларни ғолиб ,муваффақ ва. музаффар айлаб, жаннат ичра жамолингга мушарраф бўлувчи лардан айла".

Кармана тумани" Варқ "МФЙ отинойиси Нарзуллаева Зулайхо.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш