Жонингга қасд қилма, эй аёл!
Инсон ўзига берилган барча илохий неъматларга доимо шукр қилиб, ҳаётда дуч келадиган хар қандай синов, қийинчилик,
муваффақятсизлик, мусибатларга сабр қилиши ва Аллоҳ таолонинг раҳматидан доимо умидвор бўлиб яшаши лозим. Турли шайтоний васваса, тушкунлик ва умидсизликка берилмай, инсон деган улуғ номга мувоффиқ иш тутиши керак. Шунга қарамай, кейинги вақтда жамиятимизда айрим кишилар билиб билмай, айниқса, хотин - қизлар ўзларининг жонларига қасд қилиб, Аллоҳ таоло ато қилган ҳаёт нурини бевақт ўчиришга, ва дўзах азобига дучор бўлишдек оғир гунох қилишга ўтмоқдалар. Динимиз таълимотида инсон ўз жонига қасд қилиши қаттиқ қораланади, ушбу ишни қилган осий банда жаҳаннам ўти билан азобланиши таъкидланади.Имом Бухорий ривоят қилишларича,
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
“Аллоҳ таоло хадиси қудсийда мархамат қилади: “Бандам ўзини ўзи ўлдириб, менинг унга берган умримга шукр қилмай, шошилди. Шунинг учун унга жаннатни абадий ҳаром қилдим”. Ушбу хадиси қудсий мазмунига кўра, ўзини ўзи ўлдирган банда жаннатдан абадий махрум қилинар экан. Бу мудхиш холатлар Аллоҳ таолонинг қазою қадарига туғён қилишдан иборатдир. Ўзини ўзи ўлдириш Аллоҳ таоло ҳузурида энг оғир гунохлардан бўлиб, шу йўл билан ўлганлар, юқорида айтилгандек, охиратда хам оғир аъзобга қолишади , хамда ота - оналарини хам оғир мусибатга солиб қўйишади.
Аллоҳ таолога шукрки, биз – мусулмонлар инсон учун ҳамма ҳаёт шароитлари тўлиқ мухайё қилинган фаровон жамиятда яшамоқдамиз. Биров -бировнинг хақ -хуқуқини камсита олмайди. Бундай адолатли жамиятда яшаш айни саодатдир. Бинобарин, бизнинг Ватанимизда ўзини ўзи ўлдиришга ҳеч қандай сабаб йўқ. Баъзи кимсалар ўзини портлатиш билан гўё “шаҳидлик” мақомига сазовор бўлишни иддао қиладилар, аммо улар ўзларининг бу ғайриинсоний ҳаракатлари билан қанчадан қанча бегуноҳ инсонларнинг қони тўкилишига, майиб мажруҳ бўлишларига сабаб бўладилар. Ислом таълимоти бундай ҳолатни кескин қоралайди ва бегуноҳ бир инсонга қилинган тажовуз деб билади. Бундай қабиҳ ишни қилган кимса бу дунёда ҳам, қиёматда ҳам азоб уқубатда қолади, деб таъкидлайди.
Шунингдек, фиқҳ китобларимизда ўз жонига қасд қилиб ўзини-ўзи ўлдирган шахсларга айрим уламо ва фуқаҳолар жаноза намози ўқимаслик тўғрисида фатво ҳам берганлар.
Учқудуқ туман бош отинойиси О Тўрақулова