Илм йўлидаги ислоҳотлар

18-09-2023, 22:37 admin Мақолалар 170

Илм йўлидаги ислоҳотлар
Барча оламлар яратувчиси Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин! Ҳидоятга йўлбошчи бўлган зот Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи вассалламга энг гўзал дуруду саловатлар бўлсин! Инсонларни йўқдан бор қилган зот Роббим уни азиз қилди барча мавжудотлардан афзал этиб унга ақл-идрок ато қилди. Аллоҳ бизга юборган илоҳий дастури Каломуллоҳда ҳам инсонни илм олишлиги, тафаккур қилишлиги лозим эканлигини қайта-қайта таъкидлади. Аллоҳ азза ва жалла :”Айтгин,илмлилар билан илмсизлар тенг бўла оладиларми,албатта,бу ҳақда фақат ақлли кишларгина эслайдилар”,-деб марҳамат қилган.(Зумар сураси,9 оят). Барча мўмин-мусулмон бандаларини бешикдан токи қабргача илм олишга даъват этган. Оламларга раҳмат бўлиб келган зот Росулиакрам соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мен маънавиятни камолотга етказиш учун келдим”,- деб марҳамат қилганлар.Ул зот алайҳиссалом тирик Қуръон бўлганлар, ҳулқлари билан бутун оламга наъмуна бўлганлар ва биз умматларини ҳам илмга, хушхулқлик гўзал аҳлоқ, гўзал амаллар билан ҳаётимизни гўзалликга тўлдиришимизни таъкидлаганлар. Хулофаи рошидунлардан ҳазрат Али ибн Абу Толиб каррамаллоҳу важҳаҳу: ” Ҳар қандай идишга бир нарса солсанг,тораяди.Лекин илм идишига қанча нарса солмагин,кенгайиб боаверади”,-деганлар ва илм олишга чақирганлар. Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев диний соҳага катта эътибор қаратиб, диний таълим берадиган ўқув даргоҳларини сонини кўпайтиришга кенг йўл очиб бердилар.Ислом олий маҳадлари, ислом цивилизация марказининг очилиши, бундан ташқари устозларимизга эҳтиром кўрсатиб, уларнинг номлари билан аталиб кўплаб таълим масканлари ва мадрасалар ишга туширилиши жумладан;Бухоро,Наманган, Сурхондарё, Самарқанд, Тошкент шаҳарларида... санаб ўтсак бир қанча вилоят ва шаҳарларимизда мадрасалар,ҳадисшунослик,ҳуқуқшунослик мактабларининг очилиши,мамлакатимиз бўйлаб масжидлар бош имом хатибларининг,бош имом хатибларнинг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиларининг ва ҳар бир маҳаллада фаолият юритаётган отинойиларнинг малака ошириш курсларида ўқитилаётганлиги ҳамда улар ўртасида ўқув семинар машғулотларининг режали ташкил этилаётганлиги диний соҳага қаратилаётган эътиборнинг, диний таълимга ҳалқимизнинг ниҳоятда эҳтиёжи ошиб бораётганлигининг яққол намунасидир.
Президентимизнинг барча саъй- ҳаракатлари ҳалқимизни диний илм олишларига, диний маънавияти ва мафкурасининг юксалиши йўлида кўрсатаётган жонбозликларидир. Юртимизда муқаддас каломимизни тўғри ўқиб ўрганишимиз учун қатор ишлар амалга оширилмоқда. Ўзбек ҳалқини бу борадаги илму-салоҳиятини оширишга кўплаб имкониятлар яратилмоқда. Жумладан бизнинг ёшгина вилоятимизда ажойиб имкониятлардан бири яратилди. Яқинда юртимизни таниқли уламоларидан бири шайх Алижон қорий вилоятимизга ташрифлари чоғида шаҳримизда “Қуръони карим ва тажвид курси” ўқув марказининг очилиш маросимида ўзларининг олтинга тенг бўлган маслаҳатлари билан ҳалқимизни шодлантирдилар.Муҳтарам Президентимиз дин йўлида хизмат қилган ҳалқимиз маънавияти юксалиши йўлида кўп жонбозлик кўрсатган устозларни алоҳида эътироф этиб келмоқдалар ва юртимизни ҳар гўшасида азиз уламоларимиз номига ҳалқимиз фойдаланиши учун кўплаб масжидлар қуриб ишга туширилди. Зеро илм олишимизни динимизда Аллоҳ фарз қилиб уни бажаришга буюрганлиги,олган илми орқали инсоннинг ҳулқи ва маънавияти унинг ҳаётида жуда муҳим рол ўйнашини билдиради.Аллоҳ илм олган ҳар бир бандасини амалини манфаатли қилсин!

Навбаҳор тумани “Ялтирабод”маҳалласи отинойиси Ш.С.Худоёрова
.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш