Илм хазина ,уни олмаслик залолат.

1-03-2021, 17:49 admin Мақолалар 409

Илм хазина ,уни олмаслик залолат.
Бисмиллаҳир роҳманир рохиим.
Ислом динини илмий жиҳатдан ўрганган уламоларимизни фикрига кўра Ислом дини ўзига эргашувчиларни тараққиёт йўлидан юришга чорлаган бўлиб ,ҳеч бир мусулмон илм олмасдан туриб , тўғри йўл- ҳидоят йўлини топа олмайди,илмгина ўзини истовчиларини , тўғри йўлга солади. Илм кўприк ,ўша кўприкни устидан ҳидоятга ўтилиб ундан тараққиёт ва ривожланишга эришилади . Бу ҳақда Қуръонда шундай дейилади : “Айтгин илмлилар билан илмсизлар тенг бўла оладиларми? Бу ҳақда фақат ақлли кишиларгина эслайдилар”.(Зумар сураси .9 –оят ).
Бизни юртимизда диний соҳа ташкилотлари ва ходимлари фаолиятларига мустақилликдан кейин хоссатан 2017 йил Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг эътиборлари билан туб бурилиш йили бўлди. Шунга кўра диний соҳа вакилларини ўқитиб ,касб –маҳоратларини оширишга жуда катта эътибор қаратилмоқда.Фикримизни исботи тариқасида келтириш мумкинки 22 .02 дан -27 02 кунига қадар Ўзбекистон Ҳалқаро Ислом академияси ҳузуридаги малака ошириш маркази томонидан “Ёт ғояларга раддия бериш йуналишида” бош отинойиларнинг ва тарғибот гуруҳи раҳбарлари иштирокида малака ошириш ўқув семинари бўлиб ўтди .
Малака ошириш ўқув семинари назарий ва семинар тренинг турларида ўтказилди. Бу машғулотни ўтказишдан :Ижтимоий – маънавий муҳитни янада соғломлаштириш ,ижтимоий – маънавий кўмакка муҳтож мутаассиблик ва ёт ғоялар таъсирига тушган хотин-қизлар ва уларнинг оила аъзолари билан, нотинч оилалар билан иш олиб бориш самарадорлигини ошириш,шундай ҳолатлар кузатилмаслиги учун маънавий – маърифий тадбирларни кўпайтириш ва сифатини яхшилаш ,хотин-қизлар ўртасида муомала маданиятини ҳусниҳулқ даражасига кўтариш , диний-ахлоқий тарбияни янада тарғиб килиш , кийиниш маданиятини миллий ва диний қадриятларимиз асосида замонавийлик билан уйғунлаштириш , Ислом динининг асл моҳиятини ва мазҳабимиз шаръий ҳукмларини нотўғри талқин этаётган залолатдаги фирқаларнинг тарғиботларига раддия бера оладиган даражада етарли билим бериш мақсадлари назарда тутилди .
Шу эзгу мақсад йўлида бирлашиб ҳаракат қилган Ўзбекистон Республикаси Диний қўмитаси, Ўзбекистон Мусулмонлар идораси, Навоий вилоят ҳокимлиги котибиятидан бизга 9- турдаги илм хазинаси китоблар етказиб бериб таъминлаганликлари учун ,илм олмоқлигимиз учун шарт –шароитларни яратганликлари учун улардан ва бизларни ўз илмларидан баҳраманд этган устозларимиз Ўзбекистон Мусулмонлар идораси хотин-қизлар масалалари бўйича мутахассис М. Абубакирова вилоят тарғибот гуруҳи раҳбари С. Ж.Бозорова Навоий вилоят котибият мудири А.Б.Султонов “Мир Араб” мадрасаси мударрислари Д. Алиев, Ю Хушвақтовлардан биз отинойилар чексиз миннатдормиз.
Мавзу бошида айтилганидек биз илм истадик ўша илмни бизга ақл ва илм эгалари устозларимиз томонидан етказиб берилди. Қуръони каримда Аллоҳ илм ва ақл эгаларини даражотларини кўтаришлиги ҳақидаги ваъдаси келган: “ Аллоҳ таоло сизлардан имон келтирганларни ва илмли бўлганларни даражотини кўтаради.” (“ Мужодала” сураси 11- оят ). Биз отинойиларга илм берган устозларимизни Аллоҳ ўзи ваъда қилганидек даражотларини кўтариб қўйсин. Биз отинойиларга олган илмларимизни юрт равнақи тинчлиги йўлида жойларда жидду- жаҳд ила сарф этишни бизга ишонч билдирган устозларни юзини ёруғ этмоқликни Аллоҳ насиб этсин .

Навбаҳор тумани бош отинойиси : С. Хушматова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш