Шукр ҳақида .

10-05-2022, 14:09 admin Мақолалар 697

Шукр ҳақида .
"Ҳамду сано бутун оламлар хожасигадур" (Фотиҳа 1) Дарҳақиқат биз бандаларни Аллоҳга шукр қилишга, ҳамд айтишга сабабларимиз беҳисобдир.
Аллоҳ Таоло минг хилдан ортиқ махлуқларни яратиб, шулар ичида одамни улуғ этди ва бизларга одам фарзанди бўлиш бахтини берди.
Исломни динларнинг афзали этиб, бизни мусулмонлардан қилди. Муҳаммад алайҳиссаломнинг умматларини умматлар ичида энг яхшиси этиб, бизни шу умматлардан қилди.Шукр икки хил бўлади. Умумий ва хусусий. Умумий шукр : -Аллоҳнинг берган неъматларига тил билан ҳамд айтиш. Хусусий шукр ҳам тил билан ҳам қалб билан Аллоҳга ҳамд айтиш, ва тилини ва барча аъзоларини ҳаромдан сақлашдир.
Шукр имоннинг ярмисидир.Шукр итоат, ибодатдир. Ҳамд ва шукр пайғамбарларнинг ибодати, малоикаларнинг ибодати, Жаннат аҳлининг ибодатидир. Аллоҳни севган, Аллоҳдан қўрққан ва Ундан умид қилган бандалар яхшилик қилсалар, хурсанд бўладилар. Гуноҳ қилсалар мағфират сўрайдилар. Балоларга дучор бўлсалар сабр қиладилар. Неъмат келса шукр қиладилар, ҳамд айтадилар. Аллоҳ Таоло Қуръони Каримнинг жуда кўп оятларида ҳамду -сано, шукр ҳақида марҳамат қилган : " Бизларни кўп мўмин бандалардан афзал қилиб қўйган зот Аллоҳга ҳамду сано бўлсин (Намл 15). "Бандаларим орасида(Аллоҳга ) шукр қилувчиси оздир"(Сабъа 13). "Бас мени ёд этингиз (Мен ҳам ) сизларни ёд этурман. Менга шукр қилингиз , ношукрчилик қилмангиз "(Бақара 152). "Агар шукр қилсангиз ва имон келтирсангиз, Аллоҳ сизларни азоблаб нима ҳам қилади ? ! Аллоҳ шукрни қабул этувчи ва билувчи Зотдир "(Нисо 147) "Шукр қилувчиларни эса, албатта мукофотлаймиз "(Оли Имрон 145). "Дуоларнинг охири эса : "Оламлар Парвардигори -Аллоҳга ҳамд дейишдир "(Юсуф 10). Саид ибн Жубайр айтади :" Биринчи бўлиб жаннатга кирадиган кишилар қийинчилик пайтида ҳам, хурсандчилик пайтида ҳам Аллоҳга ҳамд айтиб шукр қиладиган кишилардир". Банданинг Аллоҳ Таолога айтган ҳамду -саноси, Яратганнинг берган неъматларига қилган шукридир. Илоҳим Аллоҳ Таоло ҳаммамизга ҳам шукр қилувчи қалб, зикр қилувчи тил, мустаҳкам имон, гўзал аҳлоқ ва чиройли сабр берсин. Иншааллоҳ Амин.

Навоий шаҳар Дўстлик ва Олтин водий отинойиси Сувонова Ш. Ю.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш