Сизни севган умматизман!

10-10-2022, 17:56 admin Мақолалар 389

Сизни севган умматизман!

Оламларга раҳмат бўлиб, келган улуғ зот
Сизни дея нураб қолган қалб уйимиз шод
Сийратингиз ўрганилган хонадон обод
Пайғамбарим сизга бўлсин саловатлар
Охиратда қилинг бизни шафоатлар!

Сиз келдингиз умматларга ибрат бўлиб
Босган изиз гулу райҳон, раҳмат бўлиб
Чеҳраси гул, сўзлари пур ҳикмат бўлиб
Пайғамбарим сизга бўлсин
саловатлар
Охиратда қилинг бизни шафоатлар!

Ҳақ йўлида, чеккан заҳматлариз ҳаққи
Уммат учун тўккан кўз ёшлариз ҳаққи
Сизга бизни уммат қилган Роббим ҳаққи
Пайғамбарим сизга бўлсин саловатлар
Охиратда қилинг бизни шафоатлар!

Жону дилдан сизни севган умматизман
Дийдорингиз истаб куйган умматизман
Суннатингиз маҳкам тутган умматизман
Пайғамбарим сизга бўлсин саловатлар
Охиратда қилинг бизни шафоатлар!

Сизни суйган саҳобалар, дўсту ёрлар
Ул зотлар чун битай бу кун минг ашорлар
Тилин тишлаб қолсин шунда ул ағёрлар
Пайғамбарим сизга бўлсин саловатлар
Охиратда қилинг бизни шафоатлар!

Икки дунё саодатин Ҳақдан сўраб
Машҳар куни қон йиғлатма мени ё Раб
Гуноҳлардан покланмоқни дилдан истаб
Пайғамбарга айтай бугун саловатлар
Насиб этсин охиратда шафоатлар!
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам.

Шоназарова Меҳригул Ҳалимовна.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш