Исломда меҳр оқибатли бўлиш.
Ислом инсонларни тинч-тотув, ҳамжиҳат, кечиримли, дўст ва биродар бўлиб ҳаёт кечиришга буюради. Мана шу кўрсатмага амал қилиб яшаган мусулмонлар бахтли, тинч-тотув умр кечирганлар. Аллоҳ таоло мусулмонлар ўзаро ака-ука ва биродар экани хақида бундай марҳамат қилган:
«Албатта, мўминлар (динда) биродардирлар...» (Хужурот сураси, 10-оят).
Инсонлар ўзаро яхши муомалада, беғараз ва самимий бўлиши лозим. Инсон табиатан жамиятдан айро яшай олмайди. У шундай яратилган. Шундай экан, мўмин диний ва дунёвий ишларини тўғри йўлга қўйишда солиҳ дўст топиши керак. Пайгамбаримиз алайҳиссалом муборак ҳадиси шарифларида марҳамат қиладилар:
"Жоним қўлида бўлган Зотга қасам, бир- бирингизга биродар бўлмагунингизча, мўмин бўл- майсизлар. Мўмин бўлмагунингизча, жаннатга кира олмайсизлар" (Имом Муслим ривояти). Дустлик Аллоҳ учун бўлса, яна ҳам мустаҳкам бўлади. Чунки Аллоҳ розилиги учун бўлган дўстликка хеч кандай дунёвий ғараз аралашмайди. Бошқача қилиб айтганда, дунёвий ишлар юзасидан юзага келган ихтилоф туфайли уларнинг дўстлигига футур етмайди.
Исломгача - жоҳилият даврида эътиқод масаласида ҳам, илм-маърифатда ҳам аслдан узоқлашилган эди. Қабилалар арзимаган низо сабаб урушар ва йиллар давомида адоват сақлар эди. Аллоҳ Азза ва жалла Пайғамбаримиз алайҳиссаломга: "Биз сизни бутун оламларга рахмат қилиб юбордик", деди. Бутун оламларга рахмат бўлиб келган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам жоҳилият аломатлари ва адоват уруғини йўқотишга киришдилар. Аллоҳ таоло Куръони каримда Ислом ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам туфайли низо ва урушлар тўхтагани, қалблар улфат бўлгани ҳақида оят нозил килди: "Аллоҳ бутун қалбларни улфат килди". Шунга мувофиқ мўмин-мусулмонларнинг қалби бир-бирига улфат бўлиши керак. Динимиз бизга шуни буюрган.
Мусулмон бошқасини яхши кўрмагунича ҳақиқий мўмин бўла олмас экан.
Кармана туман «Сардоба» МФЙ отинойиси
Хусенова Насиба