Силаи раҳм.

12-09-2023, 17:12 admin Мақолалар 182

Силаи раҳм.
Ака-укага,опа-сингилга,ота-онага,қариндош-уруғга меҳр бериш,мурувват қилиш,яъни қўлдан келгунча ёрдам беришлик силаи раҳмдир.Айни ҳозирги вақтда мол-дунё,мерос,ўй-жой талашиб бир-бирларидан жудо бўлиб кетаётганлар қанча? Бу иш жараёнларимизда, маъракаларда ўша хонадонлардаги опа-сингил,ака-укаларнинг муносабатларида ҳар қанча уринишмасин яққол кўзга ташланиб туради.Бундай ҳолатларда биз умумий қилган ҳолда силаи раҳм ҳақида ҳадис,ривоят,жума мавъизаларидан фойдаланган ҳолда амру-маъруф қилишга ҳаракат қиламиз.Бундай амру-маъруфлар албатта аста-секин бўлсада ўз таъсирини кўрсатади деб ўйлайман. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам :"Қайси бир фарзанд отаси,онаси ўтгандан сўнг ака-ука,опа-сингилиси билан алоқасини узса,Аллоҳ таоло у бандаси билан алоқани узиб қўяди"-деганлар.Аллоҳ сақласин! Аслида ака-ука уришиши мумкин,лекин душманлашмайди,талашиши мумкин ,бироқ бегоналашмайди.Акага бир тикан кирса уканинг юраги оғрийди,уканинг кўзидан ёш оқса ака фарёд қилади.Ака зафар қозонса ука фахрланади,ука оч бўлса ака тўқ юролмайди. Мўминлар ана шундай бўлиши керак.Бу Аллоҳнинг амри,Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалламнинг васиятларидир. Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломга :"Эй, Мусо.Фалон қишлоқдаги фалончининг ўғли уч кундан сўнг ўлади"-деб хабар берибди.Мусо алайҳиссалом ҳалиги бандани кузата бошлабди.Уч кун ўтди тирик,ўн кун ўтди тирик,йигирма-ўттиз кун ўтди ҳамки тирик.Шунда Мусо алайҳиссалом:"Эй,Аллоҳ. Фалончини ўлади деган эдинг,мана ўлмадику"-деб сўрадилар. Аллоҳ таоло: “Эй,Мусо.Мана шу бандамни фалон қишлоқда синглиси бор эди.Синглисини кўргани борди.Сингил акага қараб:Ҳа акама,сизни кўрсам отамни кўргандек бўламан.Сизни кўрсам онамни кўргандек бўламан.Сиздан ота-онамни ҳиди келади”,- деб дуо қилди. -Эй,Аллоҳ!Акамни умрига,ризқига барокат бергин”,-деди. Мана шу дуонинг барокатидан бу бандамнинг умрига ўттиз йил қўшиб қўйдим”-деган экан. Баъзи бир опа-сингил,қариндошлар бир-бирлари билан яқин бўлишни кўзлаб қуда-анда бўлишади.Ёшларнинг арзимас жанжалларини деб бир умрга юз кўрмас бўлиб кетадилар.Бу ачинарли ҳолат.
Шайтони алайҳи лаъна Аллоҳдан сўраган экан:"Мен билан Фиръавндан ортиқроқ душманинг борми? Мен амрингга итоат қилмасдан даргоҳингдан қувилдим,душманингга айландим. Фиръавн ўзини Худо деб,Худолик даъвоси билан амрингга итоат қилмади.Сенга душман бўлди",-деди.
Аллоҳ марҳамат қилди:"Эй шайтон! Сендан ҳам,Фиръавндан ҳам ортиқроқ душманим бор.Бир отанинг пуштидан бўла туриб,бир онанинг сийнасидан сут эмиб,жигар бўлиб,жигарчиликни узган,силаи раҳмни тўхтатганлар сендан ҳам,Фиръавндан ҳам ортиқроқ душманимдир",-деб силаи раҳмни унутганларни Ўзига аниқ душман билишини ошкора маълум қилган.
Йўқлаб туринг:” Бормисиз”?,- дея,
Ишларингиз баҳона қилманг.
Қўйинг ўша ташвишларингиз,
Эслаб туринг диндошларингиз.
Ака-укалару,опа-сингиллар,
Вақтида яқинлар қадрини билинг.
Йўқолиб кетмасдан оқибат-меҳр,
Меҳрларни улашиб туринг.
Муҳтарам азизлар! Умримизга,ризқимизга Аллоҳ барокат ато қилсин, десангиз яқинларингиз билан инфоқ,иноқ бўлинг. Аллоҳ Ўзи ҳақ йўлидан адаштирмасин.Омийн!
"Ҳаловат тепа"маҳалласи отинойиси Н.Қувондиқова.

скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш