Силаи раҳмда бардавом бўлайлик!

8-01-2022, 18:37 admin Мақолалар 508

Силаи раҳмда бардавом бўлайлик!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас туганмас ҳамду санолар, Пайғамбаримиз расули акрам солаллоҳу алайҳи васалламга чексиз дуруд саловатлар бўлсин!
Роббимиз Аллоҳ таоло Ўзининг илоҳий каломи Қуръони каримда қариндошларга силаи раҳм қилишга буюрилган оятлар кўп.Масалан: “Ўрталарингиздаги ўзаро муомалада номи келтирувчи Аллоҳдан ва қариндошлар (алоқасини) узишдан қўрқингиз.Албатта Аллоҳ сизларни кузатиб тургувчидир” (Нисо сураси 1 оят).
Алҳамдулиллаҳ, мусулмонмиз,мусулмончилигимиз одобларидан бири,силаи раҳм саналади,аслида бунинг маъноси нима? Келинг азизлар,шу ҳақида фикрлашсак.
“Силаи раҳм” арабча сўз бўлиб, “сила” – боғлаш, “раҳм” – қариндош (онанинг бачадонини ҳам раҳм, дейилади), яъни “қариндош уруғлик алоқаларини боғлаш” деган маънони билдиради.
Силаи раҳм қилиш – ўзгаларга нисбатан қариндошларига ғамхўр ва муҳаббатлироқ бўлиш, улардан хабардор бўлиб, моддий-маънавий жиҳатдан қўллаб туришдир.
Силаи раҳмга энг ҳақдор кишилар ота-она, ака-ука, опа-сингил каби қон-қариндошлардир.
Абдураҳмон ибн Авф разияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, у киши Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг) шундай деганларини эшитади: “Аллоҳ азза ва жалла айтади: Мен Раҳмондирман. Мен “раҳм”ни яратдим. Ва унга ўз исмимдан исм ясадим. Бас, кимки, раҳмни боғласа, уни боғлайман (яъни уни яхшиликка боғлайман, қилган хайрли амали учун мукофотлайман). Кимки, раҳмни узса, уни кесиб ташлайман!”. (Бухорий: “ал-Адаб ал-муфрад”)
Шундай экан азизлар, силаи раҳмда мудом ва бардавом бўлайлик!
Қизилтепа туман бош имом хатиби З.Орипов
https://t.me/Bastomiy_uz
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш