ҚАРИНДОШЛАРГА СИЛАИ РАҲМ ҚИЛИШ.

16-05-2022, 15:12 admin Мақолалар 487

ҚАРИНДОШЛАРГА СИЛАИ РАҲМ ҚИЛИШ.

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Аллоҳ таолога ҳамду санолар Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга кўпдан кўп дуруди саломлар бўлсин.
Исломда қариндошчилик алоқаларини боғлаб туриш ҳар бир мусулмон учун фарзу вожиб қилинган. Бу алоқани узиш эса харомдир.
Қариндошларга раҳм- шафқат кўрсатиши, яхшилик қилиш, муҳтожларга ёрдам қилиш, бу силаи раҳм дейилади. Эр-хотин, ота-она бола-чақа орасидаги алоқа билан чегараланиб қолмай, балки қариндош-уруғлар билан қилинадиган алоқаларни ҳам кучайтиринг.
Яна айтиладики: "Силаи раҳм насаб ва қудачилик орқали яқинларга яхшилик қилиш, уларга меҳр кўрсатиш, аҳволидан хабар олиш силаи раҳмдир. Агар яқинларингиз узоқлашган ва улар сизга ёмонлик қилган бўлса ҳам сиз уларга яхшилик қилинг. Силаи раҳмни узмаган бўласиз. Шунингдек бева-бечора, етим-есир ва барча мухтожларга, бутун мавжудотга яхшилик қилиш мусулмон иймонли инсонга савоби улуғ ибодатлардандир.
Аллоҳ таоло Муҳаммад сурасида бундай дейди:
" Эхтимол, юз ўгирсангиз, ер юзида фасод қилиб, қариндошлик ришталарини узарсиз?!
Ана ўшаларни Аллоҳ лаънатлади, уларни кар қилди ва кўр қилди" (22-23 оятлар)
Шунинг учун азизларим ота-онага, қариндошларга, йўловчи йўқсилларга моддий ёрдам қилишга имконятингиз етмаса, яхши ширин сўзингизни аяманг.
Силаи раҳмга Набий (с.а.в) нинг суннатларида ҳам алоҳида аҳамият берилган.
Абу Айюб Ансорийдан ривоят қилади:
"Бир аъробий Набий (с.а.в) нинг йўлларини тўсиб: " Менга жаннатга яқинлаштирадиган ва дўзахдан узоқлаштирадиган амалнинг хабарини беринг ", деди.
" Аллоҳга ибодат қиласан. Унга ҳеч нарсани ширк келтирмайсан. Намозни адо қиласан. Закотни берасан. Силаи раҳм қиласан ", дедилар.
Силаи раҳмни савобини, иймон, намоз ва закот каби Ислом рукунлари билан бир даражага қўйилмоқда, бу ҳадиси шарифда.
Силаи раҳм қанчалар аҳамиятли амал эканини шундай ҳам тушуниб олсак бўлаверади. Кўпчилик ўйлайдики мен қариндошларга, яқинларига силаи раҳм қилса, худди моли ёки пули камайиб қоладигандек кўринади. Лекин ундай эмас, Аллоҳ таоло бунинг эвазига унинг молини кўпайтиради, барака беради. Шу билан биргаликда у банданинг яхшилик билан эсланиб юрушини таъминлайди.
Азизларим, Аллоҳ таоло ҳар биримизни Ислом маданиятининг дурдоналаридан бўлган ота-она, ака-ука, опа-сингил, яқин қариндошлар, бева-бечора ва етим-есирларга силаи раҳмда бўлиш ва қариндош-уруғлик ришталарини, алоқаларини мустаҳкамлайдиган солиҳ ва солиҳалардан бўлишимизни насиб этсин ҳамда, ўзини тўғри йўлидан адаштирмасин. Омин.
" Дўстлик " МФЙ отинойиси Г. Нафасова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш