Силаи раҳм- қариндошлик алоқаларини боғланг

8-09-2021, 13:56 admin Мақолалар 1 022

Силаи раҳм- қариндошлик алоқаларини боғланг.

Бисмиллахир рохманир рахим.
Аллоҳ таоло бандаларини яхшиликларга буюуради ва юмонликлардан кайтаради. Буюрилган амаллар ичида энг муҳими силаи рахим қилишдир. Бу ҳақда Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деган.
Яъни: "Албатта , Аллоҳ адолатда эзгу ишларга ва қариндошга яхшилик қилишга буюради ҳамда бузуқчилик , ёвуз ишлар ва зулумдан қайтаради. Эслатма олурсиз, деб (У)сизларга (мудом) насихат қилур. "
(Нахл сураси. 90- оят)
Динимизда ўзгаларга яхшилик қилиш, улар билан дўстлик алоқаларини боғлашга буюрилади ва тарғиб қилинади. Куръони каримнинг бир неча оятларида қариндошлик алоқаларини боғлашнинг фазилати ва уни узушнинг ёмонлиги хақида айтилган. Қариндошлар ичида бошқаларга нисбатан энг ҳақдорлари ота-она, ака-ука, опа-сингил қариндошлардир . Қариндош уруғлик алоқаларини узушлик катта гунохдир.
Агар ҳар биримиз силаи рахимга амал қилиб , қариндош уруғларимизни холидан хабардор бўлсак, жамиятдаги жуда кўплаб муаммолар бархам топади. Акс холда дунёда ҳам , охиратда ҳам кўп қийинчиликларга дучор бўлинади.
Силаи рахим қариндошлар билан муносабатда бўлиш, уларнинг хурсандчиликларига шерик бўлиш , муносабатларига хамдард бўлиш, касал бўлсалар , холидан хабар олиш, қарияларни зиёрат қилиб туриш, кўнгилларини олиш , дилларини оғритишдан сақланиш , улардан бирор ёмонлик ўтса, кек сақламай кечириб гаплашиб кетавериш булар савобли амаллардандир.
Аллоҳ таолонинг изни билан силаи рахим, уни боғлаганларни дуо, узганларни дуоибат қилиб туради . Ойша онамиз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дан ривоят қиладилар:
Яъни:" Рахим (қариндошлик) Аршга осилиб: " Ким мени уйласа , Аллоҳ уни уйласин!", дейди." (Имом Бухорий ривоят)
Бугунги кунимизда силаи рахим билан боғлиқ , гохида кўзга ташланадиган кўриб ва эшитиб кўнглимизни хира қиладиган воқеалар динимиз курсатмаларга зиддир.
Бунга мисол , ота- оналар дунёдан ўтгач, ака- ука, опа-сингилар ўртасида арзимаган мол- мулк, ерни деб келишмовчиликлар чиқиши, ўзаро узоклашиб, бегоналардек бўлиб кетишлари, Бир- бирларини холидан хабар олмай қўйишади . Энг ёмон одатлардан бири силаи рахимни узишдир.
Силаи рахимга амал қила олмасликнинг яна Бир сабаби исрофдир. Ака- бой, ука камбағал , акада данғиллама уй-жойлар , қўша- қўша машиналар еб-ичиш , кийинишда беками кўст яшайди. Укани оиласида етар - етмаслик, яшаши ўзига яраша бўладию , укани холидан хабар олмайди ака, тўй-марака ва бошқа ҳар қандай холатларга исрофгарчиликка йўл қўяди, жигарларини эса унутади. Бу силаи рахимни узишга йўл қўйганидир.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам хадисларининг бирида: "Енглар, ичинглар, кийининглар ва садақа қилинглар , исроф ва мақтанчоқлик қилмаган ҳолда " (Имом Бухорий ривоят)
Ўтган улуғларимиз : " қариндошникига қадам ранжида қилмасанг , мухтож бўлганида молингдан бермасанг , силаи рахимни узибсан дер эди.
Аллоҳ таоло барчамизни силаи рахим қилувчилардан қилсин, ризқимизни мўл , амалларимизни солих, умримизни узун қилсин Омин
"Ду́стлик"МФЙ отинойиси Нафасова. Г.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш