"Силаи раҳм"

6-12-2021, 12:15 admin Мақолалар 1 014

"Силаи раҳм"

"Силаи раҳм "арабча сӯз бўлиб "сила" боғлаш "раҳм "қариндош яъни қариндош уруғлик алоқаларини боғлаш деган маънони билдиради.
Силаи раҳмга энг ҳақдор кишилар ота-она, ака- ука, опа-сингил каби қон қариндошлардир.
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) бизга силаи раҳм сабабли ризқнинг мӯл кӯл бӯлиши, умрни узоқ бӯлишини уқтирадилар. Яъни "ким ризқини кенг бӯлишини умрини узоқ бӯлишини хуш кӯрса қариндошчилик алоқаларини боғласин" деб ривоят қилганлар. Демак қариндошлар билан гӯзал муомилада алоқани ушлаб туришлик умр узайишининг ризқ мӯл бӯлишининг сабабчиларидан бири экан. Умри узайишини хохлаган одам , қариндошларига яхшилик қилсин, ризқи кенг бӯлишини, топган тутгананига барака киришини истаган одам қариндошлар билан борди келди қилсин. Силаи раҳмни узиш гуноҳи кабиралардандир шуни билиб туриб ҳеч бир сабабсиз силаи раҳмни узган киши жаннатга кирмайди. Бу ҳақда Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам)дан қуйидаги ҳадис ривоят қилинган. Яъни" кесувчи жаннатга кирмайди"яъни"Қариндошликни узувчи жаннатга кирмайди ".дейилган. Қуръони каримнинг бир қанча оятларида қариндошлик алоқаларини боғлашнинг фазилати ва уни узишнинг ёмонлиги ҳақида сӯз юритилган. Қуӣидаги оятда қариндошликни боғлайдиган кишилар мақталади.Яъни"Улар Аллоҳ боғланишига буюрган нарсаларни (яъни қариндошлар билан алоқани)боғлайдилар, Парвардигоридан қӯрқадилар ва(охиратда)ҳисоб китобни нохуш кечишидан чӯчийдилар "(Раъд сураси 21 оят)Аллоҳ таъоло яхшиликларга буюради, ёмонликлардан қайтаради. Буюрилган яхшиликлардан бири силаи раҳм қилишдир. Яъни"Албатта, Аллоҳ адолатга эзгу ишларга ва қариндошга яхшилик қилишга буюради ҳамда бузуқчилик, ёвуз ишлар ва зулмдан қайтаради; эслатма олурсиз деб(У )сизларга доимо насиҳат қилур"Ояти каримларда қариндош уруғлик алоқаларини узганларга қаттиқ таҳдид қилинади.Яъни "Агар (имондан)бош тортсангиз, аниқки сизлар ерда бузғунчилик қиларсизлар ва қариндошларингиз билан ҳам алоқаларингизни узасиз албатта ундай кишиларни Аллоҳ лаънатлагандир, бас уларни "кӯр"қилиб қӯйгандир "(Муҳаммад сураси 22 29-оят) Юқоридаги ояти карим ва ҳадиси шарифларга кӯра силаи раҳм мусулмон кишиларга фарз қилинган амалдир.
Агар ҳар биримиз силаи раҳмга амал қилиб, қариндош уруғларимизнинг ҳолидан хабардор бӯлсак, бу дунёда ҳам охиратда ҳам барчаларимизга Аллоҳ таоло яхшиликни беради.Расулаллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)доим яхшилик қилинг агар яхшилик қӯлингиздан келмаса, унда ёмонлик ҳам қилманг. Шуни ӯзи сиз учун яхшиликдир деганлар. Шундай экан, Аллоҳ таоло барчамизни яхшилик улашувчилардан бӯлишга муваффиқ қилсин.

Навбаҳор тумани, " Навбаҳор" МФЙ отинойиси Хайитова Маҳбуба.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш