Силаи раҳм одобларини биламизми?.
“Силаи раҳм” арабча сўз бўлиб, “сила” – боғлаш, “раҳм” – қариндош яъни “қариндош уруғлик алоқаларини боғлаш” деган маънони билдиради.
Силаи раҳм қилиш – ўзгаларга нисбатан қариндошларига ғамхўр ва муҳаббатлироқ бўлиш, улардан хабардор бўлиб, моддий-маънавий жиҳатдан қўллаб қувватлаб туришдир. Қуръони каримнинг бир қанча оятларида қариндошлик алоқаларини боғлашнинг фазилати ва уни узишнинг ёмонлиги ҳақида сўз юритилади.
Пайғамбаримиз алайҳиссалом муборак хадисларида бизга силаи раҳм сабабли ризқнинг мўл-кўл бўлиши, умрнинг узоқ бўлишини хабарини берганлар. Ҳадиси шарифларда “Ким ризқи кенг, умри узун бўлишини хуш кўрса, қариндошчилик алоқаларини боғласин” - деб марҳамат қилинади. Яна бошқа бир хадисда “Кесувчи жаннатга кирмайди” - дейилган яъни, силаи раҳмни узиш гуноҳи кабиралардандир, шуни билиб ҳам ҳеч бир сабабсиз силаи раҳмни узган киши жаннатга кирмаслиги баён қилинади. Шундай экан қариндошчилик ришталарини боғлаш фарз, уни узиш эса гуноҳи кабира ҳисобланади. Шариатда ҳар бир нарсани одоби бўлгани каби силаи раҳм борасида ҳам ўзига хос одоблар мавжуд ва улар қуйидаги одоблардан иборат:
- Эзгу ният қилиш - яъни силаи раҳмни боғлашдан мақсад риё учун эмас, Аллоҳ ризолиги учун бўлиши керак
- Савоб умид қилиш - албатта силаи раҳмни боғлаган инсонга Аллоҳ таоло буюк савоблар ато этади, инсон шу савобларга эришиш учун умид боғлаши керак
- Силаи раҳмни энг яқинларидан бошлаш - бунга ҳақлиси қариндошчиликка энг ҳақли яқинлари ҳисобланади, бу борада аввалом бор ота-она, ака-ука, опа-сингил ва қовми-қариндошлардир.
- Тақводорроғини муқаддам қўйиш - яъни қариндошлар қанчалик тақволи бўлишса, улар билан боғланган қариндошчилик ришталари учун бериладиган ажр ҳам шунча зиёда бўлади
- Насабни ўрганиш ва узоқ қариндошларни ҳам йўқлаб туриш-баъзилар бу борада фақат опа-сингил ва ака-укалар билан борди –келди қилишади ва узоқ қариндошларини ёдларидан чиқаришади, аслида узоқ қариндошлар ҳам силаи раҳмга ҳақлидирлар
- Силаи раҳм қилганларгагина силаи раҳм қилиб, бошқалардан уни узиб қўймаслик - мусулмон киши қариндошларидан ёмонлик кўрса ҳам, ёмонликларига кўз юмиб, яхшилик қилишда бардавом бўлиши керак, чунки ўртада қариндош -уруғчилик ҳаққи туради
- Силаи раҳмни узганнинг азиятини кўтариб, унга ҳам силаи раҳм қилиш - қариндошлардан азият чеккан киши, қариндошчилик риштасини узмасдан, яхшилигида давом этса, шу инсон Аллоҳ азза ва жаллага энг яқин кишилардан ҳисобланади
- Агар қариндошлар муҳтож бўлса, хайр-эҳсонни улардан бошлаш- бу борада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам “Мискинга берилган садақа бир садақадир, қариндошга берилгани эса икки садақадир (яъни) садақа ҳамда силаи раҳм” - дедилар
- Уларни яхшиликка буюриш, ёмонликдан қайтариш ва уларга насиҳат қилиш - бу одоб силаи раҳмнинг энг катта кўринишидан биридир. Бу ҳақда Қуръони каримда “Яқин қариндошларингизни (Аллоҳнинг азобидан) огоҳлантиринг!” - дейилади (Шуаро сураси 214-оят)
- Уларга азият бермаслик - қариндошлар азият бермасликка энг ҳақдор бўлганлардир, уларни дилига озор етказиш, жонига зарар етказиш шариатимизда қораланган
- Уларни қалбига хурсандчилик киритиш - ҳар бир мусулмон киши қариндош-уруғларни зиёрат қилиб, қалбига хурсандчилик киритишга ҳаракат қилиши, ўртада нима бўлган тақдирда ҳам улар билан ришталарни узмаслиги, бирор тадбир ёки ҳайит байрами муносабати ила уларни йўқлаб хурсандчилик улашишга ҳаракат қилиши керак, агарда бунинг имкони бўлмаса телефон ёки хат орқали йўқлаб турса ҳам бўлади.
Силаи раҳмда бардавом бўлиш бандасини, Аллоҳ таоланинг раҳмати, барокоти ҳамда яхшиликларига етакласа, аксинча ундан йироқлашиш Яратганнинг назаридан йироқ бўлишига сабабчи бўлади.
Аллоҳ таоло барчаларимизни силаи раҳм йўлини мустаҳкам тутадиган ва Яратганнинг ризолигига эришадиган эзгу амалларда бардавом айласин!
ЎМИ Навий вилояти вакиллиги бош имом
хатиби хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси: У. Холова