Жиҳод нима?

11-09-2023, 21:52 admin Мақолалар 128

Жиҳод нима?
Жиҳод-ар.--ғайрат қилиш, кучни ишга солиш, исломда муқаддаслаштирилган дин йўлида бўлган кураш. Тарихда Туркия, Кавказ, Марказий Осиёда жиҳод кўпроқ "ғазовот" номи билан маълум бўлган хонликларда, амирликларда зулм устидан оддий халқнинг ҳақиқат, адолат талаб қилиб бош кўтариб норозилик билдириши ғазовот бўлган.
Мусулмонлар орасида жиҳод ҳақида турли қарашлар бор. Дастлаб жиҳод дейилганда исломни ҳимоя қилиш ва ёйиш учун кураш тушунилган. Баъзилар жиҳодни "кичик жиҳод" ва "буюк жиҳод" дея иккига бўлишган. Уларга кўра, "кичик жиҳод" исломнинг душманлари деб қаралганлар билан жанг қилишдир. "Буюк жиҳод" бўлса мусулмоннинг ўз нафси билан кураши ва маънавий баркамоллик йўлидаги саъй-ҳаракатдир. Чунки, нафс энг катта маънавий душмандир. Уни енгиш буюк маърифий ғалабадир.
Жиҳоднинг келиб чиқиши илк исломда Аллоҳ йўлида, ислом динини ёйиш мақсадида бутун куч ва имкониятларни сарф қилиш маъносини англатиб келган ва баъзи ҳолларда ҳарбий куч ишлатишни ҳам тақозо этган. Шу маънода жиҳодни "муқаддас уруш" деб талқин қилиш одат тусига кириб қолган.
9--10--асрларда жиҳод янги мазмун билан тўлдирилди. Аллоҳ йўлида ўзини такомиллаштириш тушунчасига--қилич, қалб, қўл, тил жиҳоди ҳақидаги тасаввурлар қўшилди. Миллий озодлик ҳаракатлари даврида жиҳод ғоясидан мустамлакачиликка қарши курашда фойдаланилди. Оят ва ҳадисларга кўра жиҳод ҳеч қачон бирор мусулмонга ёки мусулмонлар яшайдиган юртга қарши эълон қилинмайди.
Ҳозирда жиҳод ғарб мамлакатларида "муқаддас уруш" билан тенглаштирилишига қарамасдан, кўпчилик мусулмонлар ҳарбий ҳаракатлар жиҳоднинг кичик бўлаги холос, бундай жиҳод фақатгина ўзини ҳимоя қилиш ва ноҳақлик билан курашиш учун қилиниши керак деб ишонишади. Аммо баъзи мамлакатларда мусулмон фаоллар исломий ҳукуматларни ўрнатишни исташади ва улар учун жиҳод мамлакатнинг сиёсий бошлиқларини алмаштиришни ўз ичига олади.
Бугунги кунда ижтимоий тармоқларда гўё "жиҳод" барча мусулмонларга фарз, шу боис ҳақиқий мусулмон ёшлар Сурия каби уруш кечаётган, ўзи Туркияда беркиниб олиб, ёшларни уруш ўчоғига "ўтин" бўлишга даъват этаётган Абдулла Зуфар каби ватансиз, динсиз, мазҳабсиз шахслар айниқса, ўсмир-ёшларнинг, гўдакларнинг умрига зомин бўлмоқда. Бу каби фитначилар даъвога гўё "умматга жиҳодсиз ҳаёт йўқ" каби иддаоларни рўкач қилиб алдов йўлига ўтганлар. Мусулмонларга фитначиларнинг фитнасида қатнашиш Қуръони каримда қатъий ман этилган: "Сизлардан фақат золимларгагина хос бўлмаган (балки ҳаммаларингизга оммавий бўладиган) фитна (азоб) дан сақланингиз ва билиб қўйингизки, Аллоҳ жазоси қаттиқ(Зот) дир.(Анфол, 25-оят). Мусулмон оламида " ислом динининг далили" деб эътироф этилган Б. Марғинонийнинг машҳур " Ҳидоя" асарида ҳам фитначилар ҳақида тўхталиб, динда исёнчи кишилар ўлдирилса, жаноза ўқилмаслиги таъкидланган.
Ғайрат қилиш, кучни ишга солиш маъносидаги жиҳод--жидду жаҳд қилиш, сидқидилдан киришишдир. Жиҳод ҳар бир касб--соҳада бўлади. Илм олишда, илм беришда, халққа хизмат қилишда. Шундан келиб чиқиб ёшлар шижоатини, жиҳодини илмга, инновацион ғояларга қаратмоғи лозимдир. Ислом дини--поклик, тенглик, адолат динидир. 2017-йил "Муқаддас динимизни софлигини асраш--давлат талаби" мавзусидаги анжуманда Президент "Жаҳолатга қарши--маърифат" ғоясини илгари сурди. Янги Ўзбекистоннинг 2022--2023--йилга мўлжалланган ҳаракатлар стратегиясидан--Тараққиёт стратегияси сари" тамойилининг 4-устувор йўналиши--Адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш. Инсон капитали--унинг қобилиятлари, билим, малакаси--ҳар қандай жамият фаровонлиги ва давлат иқтисодий тараққиётининг асосий омилидир.
Ёшларга қарата сўзимиз: Интернет тармоқларида "жиҳод",
" ҳижрат"сўзларини байроқ--рўкач қилиб йўлдан оғдирувчи ташвиқотларга учмасдан, йўлингизни, умрингизни илмга, инновацияларга бағишланг. Шунда давлатимиз, ота-онангиз орзусидаги чин фарзанд бўласиз. Жиҳод--илм жиҳоди, нафс жиҳоди, тил жиҳоди бўлсин.

Зарафшон мфй отинойиси
Исломова Марзия.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш