Саловат айтиш фазилатлари
Аллоҳ таоло ва Унинг фаришталари ҳамда инсонлар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтадилар.
"Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй мўминлар! (Сизлар ҳам) унга салавот ва салом айтингиз!” (Аҳзоб сураси, 56-оят).
Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким менга битта салавот айтса, Аллоҳ таоло унгаўнта салавот айтади”, дедилар» (Имом Муслим ривояти).
Абдуллоҳ ибн Амр розийаллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «У киши: “Ким Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга битта салавот айтса, Аллоҳ таоло ва Унинг фаришталари унга етмишта салавот айтади”, деди» (Имом Аҳмад ривояти).
Анас ибн Молик розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким менга битта салавот айтса, Аллоҳ таоло унга ўнта салавот айтади ва ундан ўнта гуноҳ ўчирилади, у учун ўнта даража кўтарилади”, дедилар» (Имом Насоий ривояти).
Ибн Масъуд розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қиёмат кунида инсонларнинг менга энг яқинроғи уларнинг менга кўп салавот айтганларидир”, дедилар» (Имом Термизий ривояти); «Абу Бакр ва Умар розийаллоҳу анҳумо Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга бўлган ҳолатларида мен намоз ўқидим. Ўтиргач, аввал Аллоҳ таолога ҳамду сано, сўнгра Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтдим. Кейин ўзим учун дуо қилдим. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сўранг, берилади, сўранг, берилади”, дедилар» (Имом Термизий ривояти).
Умар ибн Хаттоб розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Албатта, дуо ер ва осмон ўртасида мавқуф (тўхтатилган) бўлиб туради. То Набиййингга салавот айтмагунингча ундан бирор нарса кўтарилмайди” (Имом Термизий ривояти).
Навбаҳор туман бош Имом-хатиби Фазлиддин домла Тошев