НАМОЗДАН КЕЙИН САЛОВАТ АЙТИШ

22-10-2019, 10:53 admin Ислом олами / Савол-жавоб 17 672

Савол: - Ассалому алайкум! Ҳурматлик устозлар, нима учун баъзи масжидларда намоз охирида салавот айтилади баъзиларида айтилмайди? Ўзи салавот айтиш кeракми? Бизнинг масжиддаги домла “дуо қилингандан кейин eр билан осмон ўртасида дуо муаллақ турарди, салавот айтгандан кeйин у осмонга кўтарилади” дедилар. Шундай бўлса нимага баъзи масжидларда ўқилмайди?
2). “Иннака ла туҳлифун миаад”нинг маъноси нима?
3). Сизлардан илтимос дардимга шифо бeришини сўраб Аллоҳдан дуо қилиб бeринглар.

Жавоб: - Ва алайкум ассалом! 1). Ҳар бир дуо қилувчи дуосининг охирида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтиб тугатади. Аллоҳ таоло “Аҳзоб”сурасида марҳамат қилади:
إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا۝
56. Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Набийга саловот айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Унга саловот айтинг ва салом йўлланг.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَا مِنْ أَحَدٍ يُسَلِّمُ عَلَيَّ إِلَّا رَدَّ اللهُ عَلَيَّ رُوحِي حَتَّى أَرُدَّ عَلَيْهِ السَّلَامَ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالبُيْهَقِيُّ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким менга салом берса, албатта, Аллоҳ менга руҳимни қайтаради ва мен унга алик оламан», дедилар».
Абу Довуд ва Байҳақий ривоят қилганлар.
Лекин саловат айтишни бирор вақтга чегараланган эмас. Намоздан кейин айтувчилар имом оммага саловат айтиш таълимини бериш учун бўлса жоиз. Намозга тегишли ишлардан деб билиш ножоиз. Айтганни ҳам ҳам айтмаганни ҳам маломат қилиш тўғри эмас.
2). “Сен асло ваъдага хилоф қилмассан” дегани.
3). Аллоҳ шифо берсин. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъатискачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
АЛЛОҲ СУЙГАН БАНДАСИНИНГ - УСТИ БОШИ ГЎЗАЛ БЎЛАДИ
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Кармана  туманида.
Навоий вилоятимиздан Ҳаж зиёратига  245  фуқаро жўнаб кетди.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Хатирчи туманида
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Учқудуқ  туманида
Фуқароларни қабул қилиш куни
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш