САЛАВОТ АЙТИШ

22-08-2023, 01:23 admin Мақолалар 221

САЛOВОТ АЙТИШ

Бисмиллаҳир-Роҳманир-Роҳийм. Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар бўлсин.
Севикли Пайғамбаримиз
ҳазрати Муҳаммад Мустафо Соллаллоҳу алайҳи васалламга салоту саломлар бўлсин!
Раббимиз Аллоҳ таоло марҳамат қиладики:

إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ ۚ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا
Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар (у зотни мақтов ва илтифот ила ёд этурлар).
Эй иймон келтирганлар! Сизлар ҳам у зотга салоту салом йўлланглар!
Аҳзоб, сураси 56 оят.

Аллоҳ ушбу ояти карима ҳукмига кўра, севикли Пайгамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш Аллоҳ таолонинг амри сифатида фарздир. Аммо сахих қавлга кўра, муборак номлари зикр қилинганда салавот келтириш вожибдур.
Бунда бир мажлисда номлари айтилиб ўтганда ёки ҳар гал номлари айтилганда салавот айтиш вожиб бўлади  деганлар ҳам бор.
Баъзи муфассирлар: «Умрида бир
марта салавот айтиш вожиб», деганлар.
Бу ҳукмларнинг далили, севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хадиси:

عن حسين بن علي بن أبي طالب قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: «البخيل الذي من ذكرت عنده فلم يصل علي»: هذا حديث حسن صحيح

Олдида номим зикр қилинганида менга салавот айтмаган кишининг бурни ерга ишқалсин, деганларидир.
(“Сунани Термизий")

عن ابن مسعود رَضِيَ اللَّهُ عَنهُ أن رَسُول اللَّهِ ﷺ قال: (أولى الناس بي يوم القيامة أكثرهم عليّ صلاة) رَوَاهُ التِّرمِذِيُّ وَقَالَ حَدِيث حسن.

Ҳазрати Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Қиёмат кунида инсонларнинг менга энг яқини, менга энг кўп салавот айтганидир.
("Сунани Термизий")

عن أبي هريرة، قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: «من صلى علي صلاة صلى الله عليه عشرا» وفي الباب عن عبد الرحمن بن عوف، وعامر بن ربيعة، وعمار، وأبي طلحة، وأنس، وأبي بن كعب: «حديث أبي هريرة حديث حسن صحيح»

Ҳазрати Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди: Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи васаллам бундай дедилар:
Кимки менга бир салавот айтса, у туфайли Аллоҳ унга ўн саловот ёзгайдур, дедилар.

Қуръони карим тиловати ва Аллоҳнинг зикридан кейин ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш энг савобли амаллардан ҳисобланади.
Чунки бу Аллоҳнинг амридир. Шунинг учун солиҳ ва муттақий зотлар ўз тобеъларига севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишни кунлик вазифа ҳам қилиб берардилар,
демак биз ҳам суюкли Пайғамбаримиз номлари зикр қилинганда саловат айтсак муттақий солиҳларга эргашиб йўлларидан юрган бўламиз инша Аллоҳ.


УЧҚУДУҚ ТУМАНИ "МУСТАҚИЛЛИК" МФЙ ОТИНОЙИСИ
ФАЙЗИЕВА ЗИЛОЛА
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш