Саодат калити.
"Албатта Аллоҳ ва унинг фаришталари Пайғамбарга саловат айтурлар.Эй мўминлар(сизлар)хам унга саловат ва салом айтингиз".
(Ахзоб сураси 56)
Шу оятга асосан хар бир мўмин киши умрида бир марта бўлсада ,Расули акром алайҳиссаломга саловат айтиши фарздир.Бир киши машойихни хузурига келиб: Мен ўзимни саодатли эканимни қандай биламан?)деб сўради.
Шунда у:"Саловат айтасизми?"деди.
У:"Ха"албатта хар куни саловат айтаман деди.
Машойих :"Унда сиз бадбахт эмассаиз" деди.
Халиги :"Бунинг далили нима?"деб сураганида, улуғ зот юқоридаги ояти каримани тиловат қилиб берди.Ха Аллоҳ таоло бадбахт бандасини хеч қачон Ўзи ва фаришталари билан бир ояти каримада зикр қилмайди.
Саловат шариф тўғрисида уламолар китоблар битишган, улардан бири манбаларда ёзилишича Муҳаммад Жузулининг машхур "Долоилул хойро"асаридир.Бу китобнинг ёзилишига бир воқеа сабаб бўлган. Бир куни Муҳаммад Жузулий раҳимахуллоҳ сувсизликдан қийналаётган бир қишлоқдан ўтаётганида таҳорат қилмоқчи бўлади.Аммо сув топа олмайди.Қудуқлар қуриган экан.Қандай сув топишни уйлаб ўтирганида бир аёл қудуқ ёнига келиб нималарнидир ўқийди ва қудуққа қарайди.Шу вақт қудуқдқан сув тошиб чиқади.Буни кўрган Имом Жазулий лол қолади.Таҳорат олгач уша аёлдан сўради:"Нима деб дуо қилдинг?" .Аёл:"Дуо қилмадим саловат айтдим."дейди.
Бу хадис Имом Жузулийнинг маскур китоби ёзилишига туртки бўлади.Бу асар тўлиғича Расулуллоҳга саловат айтишга бағишланган.Саловати Шарифда қирқ фазилат мужассам.
"Ким менга битта саловат айтса Аллоҳ таоло унга ўнта саловат айтади.".
(Имом муслим ривояти)
"Ким менга саловат айтса Аллоҳ таоло унга ўнта саловат айтади, ва ундан ўнта гуноҳ ўчирилади ,унинг даражаси ўн поғона кўтарилади".
(Имом Носий ривояти)
"Қиёмат куни инсонларнинг менга энг яқинроғи уларнинг менга кўп саловат айтганларидир".
(Имом Термизий ривояти)
"Инсонларнинг энг бахили унинг ҳузурида мен зикр қилинганимда менга саловат айтмаган кишидир.".
(Имом Термизий ривояти)
Саловати Шариф айтганда қалб хам уйғоқ бўлиши керак.Қалб Расулуллоҳ (алайҳи вассаллом)га самимий муҳаббат билан лиммо-лим тўлиши зарур.Саловат айтишдан мақсадимиз фақат саноқ бўлиб қолмасдан, ҳар сафар Расулуллоҳнинг ҳузурларида хозир бўлгандек, ул зотни кўриб тургандек саловат йўллайлик.
Аллоҳумма солли аъла саййидина Мухамиадин ва аъла али саййидина Муҳаммад
.
Хатирчи туман Буғирдоқ МФЙ отинойиси Миртазаева Робия.