Сабр ва зикрнинг фазилатлари
Инсон бошига тушган ҳар қандай мушкулотни Аллоҳдан деб билиб сабр қилиб яшаши керак. Қуръони каримда банда сабр билан яшаса, Аллоҳ сабрига яраша ажр ва мукофоти борлиги тўғрисида баён қилади. “Сабр” сўзи араб тилидан олинган бўлиб “чидам”, “бардош”, қатъият”, “ғам-кулфат ва азият”ларга чидаш маъносини англатади. Сабр мўмин-мусулмон кишига хос бўлган хислатдир. Сабрнинг асосий қуввати зикр қилишдир. Аллоҳни зикр қилиш Аллоҳнинг наздида энг савоби улуғ амаллардандир. Аллоҳ бандаларини зикр қилишга буюриб, бунинг учун жуда кўп ажри савоблар ваъда қилган. Бу борада Қуръони каримда “Эй иймон келтирганлар! Аллоҳни кўп ёд этинглар. Ва эртаю кеч Унга тасбеҳ айтинглар!” (Аҳзоб сураси 41-42-оятлар). Зикр бандасини Аллоҳнинг ажр ва мукофотига, дўзахдан сақланиб жаннатга кириши, ҳар доим Аллоҳ уни эшитиб турганини ҳис қилиши, ҳар қандай шайтоний, инсоний зарарлардан ҳимояда бўлиши, ибодатлардаги нуқсонларини тузатувчи ва зикр билан қалбларни ором олдирувчи фазилатларга эга. Банда бошига тушган ҳар қандай оғир ва мушкулли вазиятларда зикр ва шукрни маҳкам тутмоғи лозим. Аскарга сув ва қурол қандай зарур бўлса, бошига мусибат тушган киши ҳам худди ўшандай холатда бўлади. Сабрнинг турлари кўп, жумладан: яқинидан, жонидан, молидан, давлатидан айрилиш, турли дардларга йўлиқиши, бу каби кўринишлар кечинмалар турли инсоларда турлича кечади. Қуръони карим сураларини етмишдан ортиқ жойида сабр ва шукр қилиш тўғрисида зикр этилади. Кимки моли ва жонида бир мусибатга учраса, сир сақлаб зикр ва шукрда бўлса, Аллоҳ у бандасини гуноҳларини кечириб, иймон лаззатини ошириб қўяди. Сабр борасида Айюб (алаҳиссалом)га тенг келадиган инсон бўлмаган. Таналарини қурт босганда ўн саккиз йил сабр қилганлар ва пастга тушиб кетган қуртларни “Аллоҳим сизларга менинг танамни ризқ қилиб берган” деб тушиб кетган қуртларни олиб яна таналарига қўйиб қўяр эканлар. Бало ва мусибатга сабр қилган киши, қазои қадарга рози бўлган ҳисобланади. Аллоҳ жамийки ўтган Пайғамбарларни сабр қилишга чақирган ва бунга фақат Аллоҳ учун сабр қилиш кераклигини билдирган. Машҳур олим Сирри Сақатий (қуддису сирриҳу) бир мажлисда сабрни моҳияти ҳақида тушунтириб ўтирганларида, бир чаён келиб оёғларидан чақа бошлабди, бу ҳолни кўрганлар “нега чаённи ўлдирмадингиз”- дейишса, у зот – “Ўзим сабрдан сўз юритиб туриб, бир чаённи заҳрига чидай олмасдан фарёд қилишга, Аллоҳдан ҳаё қилдим”- деган эканлар. Мўмин киши мўмин биродарига, ён атрофдагиларга гўзал хулқи ва амали билан намуна бўлиши керак. Ҳажнинг энг муҳим рукни Арофат бўлгани каби, имоннинг ҳам энг асосий рукни сабрдир. Демак хулоса қилиб айтадиган бўлсак, банда бошига тушган ҳар қандай ҳолатда ҳам Аллоҳни зикр ва шукур билан ёд этадиган бўлса, Аллоҳ ҳам, ўша бандасини икки дунёда ҳам яхшилик ва улуғлик неъмати билан сийлаб қўяркан. Аллоҳим барчаларимизни амалларимиз, сабр, шукур ва зикрларимиз шарофатидан икки дунёда ҳам ана шундай буюк мақомларга эришадиган бандаларидан қилиб сийласин !
ЎМИ Навоий вилояти бош имом хатиби
хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси: У.Холова