“Зикр”- одобларини биламизми?.
Аллоҳни зикр қилиш Аллоҳнинг ҳузурига энг улуғ, энг афзал ва кўплаб савоблар бериладиган амаллардан саналади. Бу амал Аллоҳ таоло Қуръони Каримда буюрган ҳамда Расулининг сўзлари билан тарғиб қилган амалларнинг энг улуғларидандир. Аллоҳ таоло бандаларини зикр айтишга буюриб, унинг учун кўплаб ажру савоблар ваъда қилди. Инсон Аллоҳ таолонинг зикр қилиб юришни ўзига одат қилиши учун энг аввал зикр илмини яхши ўрганиб олиши лозим бўлади. Ушбу ўринда зикр илмини яхши ўрганиш мақсадида зикр ҳақида батафсил маълумот беришга харакат қилинди.
Аллоҳнинг зикрини кўпайтирмоқчи ва зокир бандалардан бўлишни ирода қилган киши аввало зикр илмини яхши ўрганиши лозим. Зеро, бу ҳақда шариатимизда етарли даражада маълумотлар баён қилинган. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг ўзлари обид ва зокир зот бўлганлар. Ул зот ўз саҳобаларига зикр айтиш илмини ўргатиб кетдилар. Саҳобаи киромлар орасида ҳам кўп зикр айтишни ўзига лозим тутган ва бошқалардан фарқли ўлароқ, зикрга муҳаббатли бўлган зотлар Пайғамбар алайҳиссаломдан зикрга оид илмларни чуқур ўргандилар.
Шу тариқа зикр айтишнинг ўзига хос одоблари Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломдан то бизгача соф ва мусаффо холида етиб келди. Лекин, минг афсуслар бўлсинки, бу илм борасида ҳам Набий алайҳиссаломнинг суннатларига суянмасдан, ўзларича турли хил бидъат ва хурофотларни ўйлаб чиқарганлар ҳам пайдо бўла бошлади. Бунга энг асосий сабаб билимсизлик ва мусаффо диндан узоқлашишдир. Ҳалол ва ҳаромни, соф Ислом ва хурофотни бир-биридан ажратиши учун кишига энг зарурий нарса шуки, у тинимсиз ўқиб ўрганиши ва тўғри йўлни кўрсатадиган олим ва тақволи устозни лозим тутиши, шунингдек, зикр хусусидаги оятлар, хадиси шарифларни ўрганиб, уларга амал қилиши лозим бўлади. Зикр одоби бир неча одобларни ўз ичига қамраб олади.
- Зикрни холис Аллох учун қилиш
- Доимо Аллохни зикр қилиб юриш
- Зикрни қалб, тил ва бутун аъзолар билан қилиш
- Зикр айтиш учун жамланиш
- Зикр айтишда кўзнинг намланиши ва қалбнинг юмшаши
- Зикрда овозни баланд кўтармаслик
- Шариатга мувофиқ ҳолда зикр айтиш
- Қурьони Каримни кўпроқ тиловат қилиш
- Суннатда ворид бўлган зикрларни айтиш
- Фазилати баён қилинган ва кўп савоблар ваъда қилинган зикрларни айтиш
- Истиғфор айтишни кўпайтириш
- Бирор вақт ёки замонга тайин қилинган зикрларни ўз ўрнида қилиш.
Аллоҳни кўп зикр этиш Аллоҳнинг мағфирати ва кўплаб ажрларига эришишликка сабаб бўлади. Зеро Қуръони каримда “Эй иймон келтирганлар!Аллоҳни кўп ёд этинглар. Ва эртаю кеч Унга тасбеҳ айтинглар !”-деб марҳамат қилинади (Аҳзоб сураси, 41-42 оятлар).
- “Ла илаҳа иллаллоҳ”
- “Субҳааналлоҳи ваҳамду лиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар”
- “Субҳааналлоҳи ва биҳамдиҳи”
- “Субҳааналлоҳи ва биҳамдиҳи, субҳааналлоҳил азийм”
- “Субҳааналлоҳ, Алҳамдулиллаҳ, Аллоҳу акбар”
- ”Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ,лаҳул мулку ва лаҳул ҳамд ва ҳува ала кулли шайин қодийр”
- ”Роббиғфирлий ва туб алайя, иннака антат таввабур роҳийм”
- “Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамд ва ҳува ала кулли шайин қодийр”
- “Ла илаҳа иллаллоҳул Азиймул Ҳалийм, лаа илаҳа иллаллоҳу Роббул Аршил азийм, ла илаҳа иллаллоҳу Роббул арзи ва Роббул Аршил карийм”
Бу каби баён этилган зикрлар афзал ва савоби кўп бўлган зикрлардир.
Зикр айтишдан мақсад Аллоҳ таолони эслаш, У Зот бандаларининг ҳар бир ишини кузатиб турганини ҳис қилишдир. Аллоҳ таоло ҳар биримизни қалблари зикр муҳаббати эла яшайдиган бандаларидан этиб сийласин.
ЎМИ Навоий вилояти бош имом хатиби
Хотин қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси: У.Холова.