Инсон хаётида касбнинг ӯрни.
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим
Ислом дини ўзининг таьлимотлари орқали бу дунёда тинч, фаровон ҳаёт кечиришга, охиратда нажот топувчилар аҳлидан бўлишга чорлайди. Оила, фарзанд жамиятнинг асосий бўлаги ҳисобланади. Шунинг учун ҳам Ислом шариати уларнинг ҳар жиҳатдан етук ва баркамол тарбия топишлари, ёшликдан бошлаб илмга, касбу-ҳунарга эга бўлишларига тарғиб қилиб келади. Бу борада тегишли кўрсатма ва йўл-йўриқларни аввало ота-оналар, мураббий ва устозлар беришлари керак. Бу дунё ҳаётида инсон фаровонликда яшаши учун меҳнат қилиши, ҳалол ризқ билан умргузаронлик қилиши даркор. Аллоҳ таолонинг фазлу-карамига эришмокчи бўлган инсон истиқомати шариатда бўлиб, ҳалол касб-ҳунар билан машғул бўлиши лозим. Бу эса одамга нажот ва бахт келтиради ва уни икки дунё саодатига сазовор қилади. Инсон ҳаёти давомида:уй-жой, улов, озиқ-овқат, кийим-кечакка эҳтиёж сезади. Бу неьматларга эришиш учун одам фарзанди бир ҳунар эгаси бўлмоғи, тинмай меҳнат қилмоғи керак. Мусулмонлар учун ҳидоят манбаи бўлган китобда:"Бас, қачонки, намоз адо қилингач, ерда тарқалиб, Аллоҳнинг фазли (ризқи)дан истайверингиз! Аллоҳни кўп ёд этингиз! Шояд (шунда) нажот топсангиз" - деб марҳамат қилинган.(Жумьа,10 оят).
Ризқ Аллоҳдан бўлиб, касб-ҳунар эса бир сабаб холос. Демак, ризқ талабида саьй ҳаракат қилишлик шарьан матлубдир. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) ҳадисларида:"Аллоҳ таоло ҳунарманд бандани яхши кўради"- деб айтдилар. (Термизий ривояти) Ўтган барча пайғамбарлар ҳам ўз ризқларини ҳалол пешона терилари билан топганлари, яьни касб-ҳунар билан шуғулланганлари инсоният учун буюк бир ибратдир. Пайғамбарлардан: Одам (а.с.) деҳкончилик, Нуҳ (а.с.) дурадгор, Довуд (а.с.) темирчилик, Муҳаммад (а.с.) чўпонлик ва савдогарлик қилганлар. Улуғларимиздан Муҳаммад ибн Хасан айтдилар:"Илмни талаб қилиш фарз бўлганидек касб-ҳунарни талаб қилиш ва уни эгаллаш фарздир".
Ҳалол касб қилиш инсоннинг содир этган баьзи гуноҳларига каффорот ҳам бўлади. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Гуноҳлар ичида шундайлари борки, унга фақат ҳалол ризқ топиш мақсадида қилинган ҳаракатгина каффорот бўлади" - деб биз умматга ўгит берганлар. (Табароний ривояти).
Буюк аллома Абу Лайс Самарқандий:"Ким касбини ҳалол бўлишини хоҳласа беш нарсани маҳкам тутсин: 1) Касби туфайли Аллоҳнинг бирорта фарзини ортга сурмасин ва уларда нуқсонга йўл қўймасин.2) Касб туфайли бирор бир Аллоҳнинг махлуқотларига озор бермасин. 3) Касбидан мол жамлаш ёки кўпайтириш эмас, балки ўзи ва аҳлу-аёлининг иффатини сақлашни ният қилсин.4) Касб қиламан деб ўзини ортиқча қийнамасин. 5) Ризқ Аллоҳдан деб билсин, касбдан эмас, касб-сабаб холос. Касб қилувчи ҳар бир мусулмонга ҳалол касб қилиш илмини ўрганиш вожибдир. Касб-ҳунар ўрганиш борасида Ислом оламида биринчи бўлиб мазҳаббошимиз Имом Аьзам (р.а.) шогирдлари Имом Муҳаммад (р.а.)"Китоб ал-иктисоб" (яьни "Касб-ҳунар ") асарини ёзиб, касб-ҳунар эгаллаш борасидаги Ислом таьлимоти асосларини мукаммал равишда баён қилиб бердилар. Барча шарьий китобларимизда ҳалол касбга бағишланган боблар ва бўлимлар мавжуд.
Меҳнати орқали топган таомдан кўра инсонга мазалироқ таом йўқлиги тўғрисида Расулуллоҳ (с.а.в.) шундай марҳамат қилдилар:"Хеч ким қўл меҳнати билан топган таомидан кўра яхшироқ таом еган емас. Албатта Аллоҳ таоло пайғамбари Довуд (а.с.) ҳам қўл меҳнати орқали кун кўрганлар. Яна бир ҳадиси шарифда:"Уйидан кўчага ҳалол ризқ топиш мақсадида чиққан киши Аллоҳ йўлида жиҳод қилган билан баробардир", -деб сарвари коинот таькидлагалар. Дарҳақиқат, инсон ҳалол меҳнати билан улуғ савоблар ва улуғ даражаларга эришиши мумкин.
Мустақиллик йилларида ватанимизда ёшларга касб-ҳунар ўргатиш йўллари янада такомиллалтирилди. Юртимизнинг барча шаҳар ва қишлоқларида касб-ҳунар коллежлари очилди. Хозирги маьлумотларга қараганда республикамизда 1300 дан зиёд касб-ҳунар коллежлари фаолият олиб бормоқда. Азиз фарзандларимиз мана шундай яратилган имкониятлардан унумли фойдаланмоқлари зарурдир. Аллоҳ таоло барчамизга касб-ҳунар эгаси бўлиб, ҳалолдан бўлган ризқларимизни зиёда қилсин.
Навойи вилояти хатирчи туман учтепа махалла отинойиси: Аюпова Рахимахон