Ҳалолдан ризқланинг.
Аллоҳ таоло инсонни мавжудодларнинг энг улуғи ва шарафлиси этиб яратган, инсонлар динимиз кўрсатмаларига риоя қилиб яшасалар икки дунё саодатига эришадилар.
Буюк ватандошимиз Имом Бухорий (р.а) ривоят қилган хадисда шундай дейилади. Нумон ибн Башир (р.а)дан ривоят қилинади. Набий (с.а.в) "Ҳалол очиқ ойдиндир, харом очиқ ойдиндир. Улар орасида кўпчилик одамлар билмайдиган шубҳали нарсалар бор. Ким шубҳали нарсалардан сақланса, дини ва шани учун пок тушибди. Танада бир парча гўшт бор, у соғлом бўлса, бутун тана соғлом бўлади. У бузулса бутун тана бузилади. Ўша нарса қалбдир". Имом Бухорий ривоят қилган.
Ушбу хадиси шариф Ҳалол нарсалар баён қилинганини, бандалар харом ва шубҳали нарсалардан сақланиб, фақат ҳалолни талаб қилиши лозимлигини баён қилаяпти.
Аллох таоло бир оятида шундай марҳамат қилган: яъни, "Мол ва бойликларингизни ўрталарингизда ботил йўллар билан емангиз!" (Бақара сураси, 188 оят).
Ҳалолдан ризқ ейиш деганда ейдиган нарсаларнинг Ҳалол бўлишининг ўзи кифоя қилмайди. Балки унга Ҳалол йўл билан эришиш лозим. Истеъмол қилинадиган нарса шаръий жиҳатдан ҳалол бўлсада, айрим инсонлар уни харом йул билан қўлга киритиб истеъмол қилишлари ҳам мумкин. Ҳалоллик деганда нафақат ризқ талаб қилиш балки барча ишларимизда ҳалол йўлни танлашимиз лозим. Ҳар бир мўмин, у ким бўлишидан қатъи назар, ҳалолликга аҳамият бериши унинг ҳам жамият олдидаги ҳам инсонийлик бурчидир.
Аллоҳ таолонинг фазлу карамига эришиб икки дунё саодатини қўлга киритиш учун, дуоларимиз ижобат бўлиши учун ҳам биз барча ишларда ҳалолликни лозим тутишимиз керак. Еб ичишимизни ҳалол йул билан топиб, топганимизни барокатли қилсин ва Аллоҳ таоло ҳар биримизни ўзини туғрийўлидан адаштирмасин. Қалбимизни иймон ва ислом билан мунаввар этсин. Омин.
Кармана тумани
“Дўстлик” МФЙ отинойиси: Г.Нафасова