Меҳнат – бахт келтиради

4-11-2020, 05:30 admin Мақолалар 7 214

Бу гулшан ичра йўқтурбаҳо гулига сабот,
Ажаб саодат эрур қолса яхшилик била от.

(А.Навоий)

Инсон ҳаёти ҳамма вақт жамият билан узвий боғланган ҳолда кечади, инсон ундан ажралиб яшаши мумкин эмас. Инсонлар жамиятда ўзларининг меҳнатсеварлиги, касб-ҳунар эгаллаши билан ажралиб туради.
Инсон бутун куч-қуввати, умрини бахш этиб меҳнат қилаётган касб – бу унинг қисмати. Қисматдан нолиш ноўрин, аксинча, киши ўзининг ҳалол меҳнати, саъй ҳаракатлари билан умр дафтарини безаб боради.
Халқимизда фарзандларни ёшлигидан бирор ҳунарга ўргатишмақсадида устозга шогирт беришдек жуда яхши анъана бор. Бу одат бошқа халқларда учрамайди десак муболаға бўлмас. Истиқлол шарофати билан бугунги ёшлар жаҳон андозаларига мос юзлаб касб-ҳунар коллежларида ҳунар ўрганмоқдалар, энг илғор техника ва технологияларни мукаммал эгалламоқдалар. Динимиз таълимоти ялқовлик, боқимандалик каби зарарли иллатларни қатъий қоралаб, инсонларни ҳалол ризқ топишга ва чин ихлос билан меҳнат қилиб ҳаёт кечиришга чорлайди. Аждодларимиздан қолган панду-насиҳат ва ўгитларда барчани ҳалол меҳнат қилиш, топилган ризқ-рўзни кўпчилик билан бирга баҳам кўриш, Аллоҳ берган ҳаёт ва неъматларига доим шукур айтиш каби солиҳ амалларга чақирилган. Масалан, “Меҳнат – меҳнатнинг таги роҳат”, “Меҳнатдан келса бойлик-турмуш бўлар чиройлик”, “Қўли очиқнинг-йўли очиқ”, “Шукри кўпнинг – ризқи кўп” каби кўплаб пурмаъно ҳикматларни зикр этишимиз мумкин.
Инсон ҳаётида ҳалол пок юриши, Аллоҳ тақдир қилган ҳаётга рози бўлиши учун бирор касбни ушлаши лозим. Агар тарихга назар ташлайдиган бўлсак, ҳамма пайғамбарлар ҳам бирор касб эгалари бўлганлар. Одам алайҳи саллам деҳқон, Идрис алайҳи саллам тикувчилик қилганлар, Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи васаллам тижорат билан шуғулланганлар.
Бу уммати Муҳаммадийга лозим бўладиган нарсаларнинг энг афзали ҳаёт чоғимизда доим меҳнатсеварликни касб қилиб, ҳалол ризқ қидиришимиз лозим. Касбига муҳаббатли инсон ҳеч чарчамайди, балки роҳатланади. Касби, меҳнати туфайли атрофдагиларга ёрдами тегса,инсон ўзини бахтли ҳисоблайди. Шунинг баробарида Аллоҳ таоло томонидан улуғ ажру ҳасанотлар юборилишига муносиб эканини ҳис қилиш билан руҳияти енгил тортади.
Ибн Умар (р.а.) Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: “Аллоҳ таоло ҳар бир касби бўлган кишини яхши кўради, ўзи соғ-саломат бўлиб, ё охиратнинг иши билан, ё дунё иши билан шуғулланмайдиган кишини ёмон кўради”.
Бу каби ўгитларга ёшликдан амал қилган, бирор касбни эгаллаган, жамиятда ўз меҳнати билан эъзозланган, ўзгалар юкини енгил қилган минглаб юртдошларимиз билан кўнгиллар таскин топади. Улардан ўрнак олинади.бутун дунё аҳлини ўйлантирган, ҳавотирга солган “COVID-19” пандемияси сабаб ҳалқимиз эъзозига, хизматига шай инсонлар яна бир бор кўзга ташланди. Бундай эъзозга сазовор инсон – ички ишлар ходимлари, саломатлик посбонлари-шифокорлар, юртимиз тинчини, халқимиз соғ-омонлигини истаган ҳар бир кишидир. Туну-кун халқимиз саломатлиги учун ўзининг оппоқ халатига доғ туширмай фидокорона меҳнат қилган шифокорлардан Аллоҳ рози бўлсин.
Яна шундай инсонларни ҳам эътибордан четда қолдирмаслигимиз керак. Булар туман, вилоят, Республика миқиёсидаги дин йўлида хизмат қилаётган уламолар, муфтийлар, имомлар, отинойилар, хожи от-хожи оналар. Улар ҳам туну-кун чарчаш билмай Аллоҳга дуода, зикр, таҳлил-сўровда бўлдилар. Бундан ташқари саҳоватда ҳам пешқадам бўладилар. Бундан ташқари саховатда ҳам пешқадамбўлдилар. Бу ишлар албатта, ёш авлодга меҳр-мурувват сабоғи бўлади. Имом Табароний ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Гуноҳлар ичида шундайлари борки, унга фақат ҳалол ризқ топиш мақсадида қилинган ташвишгина каффорат бўлади”, - деб марҳамат қилганлар. Барча касб эгалари ҳалол меҳнатлари билан эъзоз топсинлар, ном қолдирсинлар.
Ҳар биримиз касбимизга мухаббат билан ёндашган ҳолда фарзандларимиз ва атрофдагиларимизни ҳам ҳалол меҳнат орқали ризқимизни топишга ундашимиз лозим бўлади. Ушбу саъй-ҳаракатларимиз орқали жамиятимиздаги муҳит янада соғломлашишида ўз савобли ҳиссамизни қўшган бўламиз.
Зеро, биз илдизи қадимга туташган элмиз.дунёга илму-меҳнати билан довруғ қозонган Замаҳшарийлар, Ибн Синолар, Бухорийлар, Фаробийлар, Темурийлар ворисларимиз. Қадимдан буюк халқ бўлганмиз ва буюк халқ бўлиб қоламиз.

Сен тебратган бешигини Соҳибқирон,
Сенинг боланг юлдузларга қўйган нарвоню
Бир майизни қирққа бўлган бир тану-жон,
Кунларингга қайтай десанг – халқ бўл элим.

Дарё бўлиб жўшгин энди завқи улуғ,
Байрамингда севинч кўз ёшингга қуллуқ.
Юртим деган жасур Юртбошингга қуллуқ,
Унга қанот бўлай десанг – халқ бўл элим!
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш