Ҳуснихулқлик- ижтимоий тармоқлар хавфидан ҳимоядир.
Бугунги кунда ўзимизни:”Глобаллашган замон, техника асрида яшаяпсиз “-деб айтмоқдамиз.Чунки интернет тармоғига сўров берсангиз бас ,бир зумда биз билмаган ёки энди ўрганмоқчи бўлган илм ҳузуримизда бадастур намоён бўлади. Қанчалик қулай имкониятки: интернет тармоқларида дарсликлар,китоблар, илмга ташна фарзандлар учун илмни мукаммал эгаллаш борасида зарур бўлган электрон воситалар бисёр бўлиб, бундай имкониятлардан фуқароларимиз вақтларини тежаган ҳолда унумли фойдаланмоқдалар.
Аммо бундай техник ривожланишнинг салбий томони ҳам борки ,бу мавзуда жиддий бош қотирмасликни иложи йўқ.Чунки келажак ворисларимиздан кўпчилиги ижтимоий тармоқлар қулайликларидан фойдаланишда бир қанча маданиятсизликларга йўл қўймоқдалар. Ижтимоий тармоқларда жойлаштириб қўйилган маънавий бузуқликка:ёвузликка, разолатга, ҳаёсизликка,тубанликка чорловчи видеоларни ,аудиоларни,суратларни томоша қилишни ислом дини таъқиқлаган бўлиб,бизни ўзбекона руҳиятимизга ҳам тўғри келмайди. Аллоҳ таоло Қуръонда:”Эй инсонлар! Сизлар Аллоҳга муҳтожсизлар, Аллоҳ эса бой-беҳожатдир (бирор кимсага ва бирор бир нарсага ҳеч қандай эҳтиёжи йўқдир) ва ҳамдга лойиқ Зот фақат Удир!” (Фотир сураси 15-оят).Биз инсонлар бу ҳаёти дунёда ҳам,охиратда ҳам Аллоҳнинг меҳрибончилигига,раҳиму-раҳматига ўта муҳтожмиз. Қуръон таълимотига ва ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини маҳкам тутишга ўта эҳтиёжимиз бор бўлиб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар:”Аллоҳ таоло кимнинг халқини ва хулқини, яъни суратини ва сийратини гўзал қилган бўлса, уни дўзах оловида ёқмайди”-деганлар. Тезкор бажарилиши лозим бўлган топшириқлар, хизмат сафарларида бўлиш, тадбиркорлик- тижорат деганларидек жамиятимизда ота-оналар ўз фарзандларини ўзлари назоратда ушлаб тарбия қилолмайдилар. ”Уни қилма, буни қил”- деб таъқиқлаб ҳам қўйолмайдилар. Ҳаёт қонунига кўра, мамлакат ва миллат тақдири ёшлар қўлига берилади Айни ҳақиқатдирки юртимизни кечаги кунидан бугуни, бугунидан эртаси ривожланган бўлмоғи миллий қадриятлар авлоддан авлодга бус-бутун айнимай ўтмоғи учун фарзандларимиз тарбияси, ибо-ҳаёси билан шуғулланиш, биз: ота-она,тарбиячи –ўқитувчи,маҳалла- куй, ҳуқуқ-тартибот бўлимлари барчамизнинг муҳим вазифамиз бўлмоғи ва бу борада бир-бирларимиз билан жипс боғланмоғимиз зарурдир. Фарзандларимизни ижтимоий тармоқларда мақсадсиз туриб қолишларидан, вақтларига зулм қилишларидан ,кераксиз нарсаларни кўришларидан тергаб, фойдасиз амаллардан четлаштириб,спортга,илм – маърифатга ва исломий тарбияга жалб қилиш лозим. Лоқайдлик қобиғига ўралмасдан ким бўлишидан қатъий- назар ижтимоий тармоқлардан ножўя ҳолатларда мақсадсиз фойдаланаётганларини гувоҳи бўлганимизда уларни ёмонликдан қайтариб, яхшиликка йўллаб қўйиш, бизнинг биринчи ўринда Аллоҳ фарзини бажаришимиз ва виждонимиз олдида инсонийлик вазифасини адо этишимиздир Қуръони каримнинг “Тавба” сурасининг 71-оятида Аллоҳ азза ва жалла шундай марҳамат қилган: “Мўъмин ва мўъминалар бир-бирларига дўстдирлар. Улар яхшиликкка буюрадилар, ёмонликдан тўхтатадилар”-дейилган.Мухтасар қилиб айтганда фарзандларимизни шарм- ҳаёли бўлмоқликлари,ҳар бало-қазо,фитна,фисқи - фасоддан оманда бўлмоқликлари учун Аллоҳдан ҳожатимизни сўраб,Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васалламнинг ҳулқлари билан зийнатлаб тарбият этмоғимиз ва доимий равишда бир-бирларимиздан бу борада ёрдамимизни аямаслигимиз лозим.Чунки ҳуснихулқли кишигина Аллоҳ буюрган амалларни бажариб қайтарган, зарар- заҳмат етувчи амаллардан ўзини тиёолади.Мана шу хизматимиз билан Ислом дининг чиройли ҳулқини ривож топтиришда ўз ҳиссамизни қўшган бўламиз.
Навбаҳор тумани бош имом хатибнинг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси С.Хушматова.